Ўзбекистонда инқироз марказлари ташкил этилади

altЯқин йилларда Ўзбекистонда мураккаб вазиятга тушиб қолган одамларга ёрдам берадиган давлат инқироз марказлари тармоғи ташкил этилади, деб хабар бермоқда Sputnik.
Ўзбекистон бу каби ташкилотларнинг кенг кўламли тармоғи ташкил этиладиган биринчи МДҲ давлати бўлади.
Ушбу марказларнинг очилиши ўтган йили ишлаб чиқилган ва ҳукумат томонидан кўриб чиқилаётган «Ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги янги қонунда кўзда тутилган. Марказлар қонун қабул қилинганидан сўнг қурилади.
Шу каби марказларнинг яратилиши инқирозли вазиятларни эрта босқичда аниқлаш, аёллар ва болалар учун вақтинча яшаб туриш, ишга жойлаштириш, психологик ёрдам, ҳужжатларни тиклаш ва расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий кўмак бериш имкониятини яратади. Шу муносабат билан, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам назарда тутилган.
16.02.2016 | 465

Бўлишиш:

Поделиться

Инфографика