Видео: 2017 йил барчамизга хайрли келсин!

Ўтиб бораётган 2016 йил унутилмас дамларга бой бўлди. Биринчидан, кўплаб дарғаларимиз ушбу йилда рихлат қилишди. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзидан ўлмас ва ўчмас из қолдириб кетди. Учинчидан, муҳим тарихий воқеа — Ўзбекистон Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди ва Ислом Каримов издоши сифатида тарихга кирди.

2017 йил муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди. Таҳририятимиз номидан барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан муборакбод этамиз. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, Ўзбекистон шуҳрати янада юксак чўққиларга чиқсин!
 
31.12.2016 | 197

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг