Тошкент шаҳрида икки ҳафтада қидирувдаги 105 жиноятчи ушланди

Январь ойининг кейинги икки ҳафтасида пойтахтда қидирувда бўлган 105 нафар жиноятчи ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
 
Жорий йилнинг 11 январидан 25 январига қадар содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида 18 та жиноят, жумладан, 12 та ўғирлик ва 4 та фирибгарлик жинояти очилган.
 
Бедарак йўқолган шахсларнинг 21 нафари топилиб, яшаш жойларига қайтарилди.
26.01.2018 | 1704
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика