Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлар учун тест ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тест маркази томонидан 2017 йил январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни тугатаётган ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлигини аниқлаш бўйича тест синовлари ўтказилади.

Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди. Тест топшириқлари жанговар тайёргарлик, маънавий-маърифий тайёргарлик ва мантиқий саволлардан иборат.
10.01.2017 | 254

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика