Инҳа ва «Temiryo‘l-Sug‘urta» суғурта компанияси меморандум имзолади

alt
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Temiryo‘l-Sug‘urta” суғурта компанияси иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни назарда тутадиган лойиҳа - ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолашди. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.

Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни “Temiryo‘l-Sug‘urta” МЧЖ ҚК СК Бош директори Суннат Умаров ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори (IUT) Сарвар Бабаходжаев имзолашди.

Меморандум доирасида томонлар талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қанча қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштиришган.

Жумладан, суғурта компанияси бакалавриат дастури бўйича таълим олаётган  IUT талабалари учун грантлар лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда.

“Temiryo‘l-Sug‘urta” МЧЖ ҚК СК ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети суғурта бизнеси ва ахборот технологиялари соҳасида университет талабаларининг амалий кўникмалари ва билимларини янада ривожлантириш учун турли қўшма тадбирлар ва танловлар ўтказишга келишиб олдилар.

IUT талабалари “Temiryo‘l-Sug‘urta” компанияси учун турли дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиб, татбиқ этиш лойиҳаларида иштирок этишади, бу эса ўз навбатида уларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш имконини беради.

Меморандум доирасида IUT томонидан “Temiryo‘l-Sug‘urta” МЧЖ ҚК СКнинг  ахборот тизимлари техник томондан қўллаб-қувватланиши тўғрисида келишиб олинди.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев шарҳлади: “Турли соҳа вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш IUTнинг энг асосий йўналишларидан биридир. Бундай ҳамкорлик талабаларни қўллаб-қувватлашдан ташқари, уларни амалдаги лойиҳаларда иштирок этишларини таъминлайди. Натижада улар ўз кўникмаларини мустаҳкамлаб, бебаҳо тажриба орттиришади. IUT раҳбарияти “Temiryo‘l-Sug‘urta” МЧЖ ҚК СК раҳбариятига мазкур ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради ҳамда мазкур ҳамкорлик самарали бўлишига умид қилади”. 
11.01.2017 | 257

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика