​Инҳа талабалари «Shinhan» банки стипендияси соҳиби бўлишди

alt
Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги “Shinhan” банки ваколатхонаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 3 нафар талабасига бир маротабалик стипендия тақдим этди. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.

Жанубий Кореянинг энг йирик банкларидан бирининг тақдим этган стипендияси талабаларга ўқиш учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш имконини беради.

Қуйидаги талабалар “Shinhan” банкининг стипендиясига лойиқ деб топилдилар: биринчи босқич талабаси Нафиса Муҳиддинова, иккинчи босқич талабаси Бахтиёр Тожиев ва учинчи босқич талабаси Ильдар Эргашев.
10.01.2017 | 210

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг