Ёшлар ўртасида спорт мусобақаларига старт берилди

alt
Пойтахтимиздаги Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан тумандаги 41 – сонли умумий ўрта таълим мактабида туманда жойлашган мактаб ўқувчилари ўртасида «Умид ниҳоллари – 2017»  спорт мусобақалари бошланди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, ўсиб келаётган ёш авлод соғлиғини мустаҳкамлаш, болалар ҳамда ўсмирларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этишдан иборат.

Албатта ушбу мусобақаларда иштирок этаётган болаларнинг ҳаракат фаоллиги ва ақлий ривожланиши ошиб, турмуш тарзи тамойиллари, шунингдек спортни оммалаштириш ва спорт билан шуғулланишга бўлган эҳтиёж шакллантирилади.
07.11.2017 | 163
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика