Умар Момани: Златан, Хамес, Венгер, Игуаин, Месси ва афғон боласи

1. Энг зўри ким?
alt
Германияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланади. Сизнингча, ушбу футболчилардан қайси бири бу совринга муносиброқ?

2. Оскар Хитойда?
alt
Хитой футболчиларни ўз чемпионатига жалб қилишда давом этади. Бу сафар "Челси" футболчиси Оскар ушбу чемпионатга йўл олишни ўйлаб турибди.

3. Игуаин ва яна Игуаин
alt
"Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги учрашувда Гонсало Игуаиннинг ягона голи туринликларга муҳим ғалабани тақдим этди.

4. Коста сақич чайнаганда
alt
"Челси" ҳужумчиси Диего Коста жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Марсело Ривейро олдида сақич чайнагани шов-шувга сабаб бўлди. Костанинг кейинги "нишони" Конте бўлиши кутилмоқда.

5. Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг!
alt
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович футбол ҳаётида анча кексайиб қолганига қарамай, ажойиб ўйин кўрсатишда давом этишмоқда.

6. Венгер ўз ўрнида
alt
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ўзининг қадрдон ўрни — тўртинчи поғонасига қайтди. Арсен Венгер шогирдлари шу ўринни ҳеч кимга беришни истамаяпти негадир.

7. Хамес Англияда?
alt
Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчиси Хамес Родригес етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли Англия чемпионатига ўтиши кутилмоқда. Лекуин қайси клубда ҳаракат қилиши ҳозирча ноаниқ.

8. Месси ва Муртазо Аҳмади
alt
"Барселона" суперюлдузи Лионель Месси афғонистонлик кичик мухлиси Муртахо Аҳмади билан учрашди. Аҳмади бир пайтлар пластик буюмдан Месси исми туширилган либосни кийиб, роса шов-шув кўтарганди.

9. Месси уйланади
alt
Лионель Месси анча йиллардан бери бирга яшаб юрган севгилиси ва болаларининг онаси Антонеллага уланишга қарор қилди. Тўй кейинги йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
22.12.2016 | 3653

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг