Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси Туркия клубига ўтади

Москванинг "Локомотив" жамоаси ҳимоячиси, ўзбекистонлик Виталий Денисов қишки трансфер чоғида Россия клубини тарк этиши мумкин. Milliyet нашрининг хабар беришича, у Туркиянинг "Фенербахче" клубига ўтади.+

Ўзбекистон терма жамоасининг 30 ёшли футболчисининг трансфер баҳоси уч миллион еврони ташкил этиши мумкин. Денисовнинг "Локомотив" билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади.

Шу йил ёзида Германиянинг Transfermarkt.de сайти эълон қилган трансфер баҳосига кўра, Виталий Денисов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси бўлганди. Унинг трансфер нархи 6 млн евро деб баҳоланган.

24.12.2017 | 248
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика