АПЛ: 20-тур ҳайратлари

Англия премьер лигасининг 20-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, “Челси” ниҳоят мағлубиятга учради. “Борнмут” эса “Арсенал”ни анча қийнаб қўйди. “Манчестер Юнайтед” ҳам 3 очкони қўлга киритди.

Шунингдек, Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” Сандерлендда очко йўқотди. “Манчестер Сити” ва “Эвертон” ғалаба қозонди.

“Челси” Лондонда тўхтатилди

“Челси” жамоаси сафарда “Тоттенхэм” жамоасига қарши майдонга тушди ва ниҳоят мағлубиятга учради. Антонио Конте шогирдлари анча турдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган эди. Лекин Почеттино ундан устароқ чиқиб қолди.

4 январь. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31491 томошабин. 
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Тоттенхэм” – “Челси” - 2:0
Голлар:
Алли, 45+1 (1:0). Алли, 54 (2:0).

“МЮ” ҳам ғалаба қозонди

“Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда “Вест Хэм”га қарши майдонга тушди ва ғалабани нишонлади. Ушбу ўйинда Хуан Мата ва Златан Иброҳимович ўз ўйинини намойиш этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

2 январь. Лондон. "Олимпийский" стадиони. 56996 томошабин. 
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Вест Хэм” – “Манчестер Юнайтед” - 0:2
Голлар:
Мата, 63 (0:1). Иброҳимович, 78 (0:2).

“Арсенал”дан ажойиб камбэк

“Арсенал” жамоаси сафарда “Борнмут”га қарши ўйнади ва сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Доимгидек Оливье Жиру яна жамоасининг жонига ора кириб, муҳим 1 очкони олиб берди.

3 январь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11202 томошабин. 
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Борнмут” – “Арсенал” - 3:3
Голлар:
Дэниелс, 16 (1:0). Уилсон, 20 - пенальтидан (2:0). Фрейзер, 58 (3:0). Санчес, 70 (3:1). Лукас Перес, 75 (3:2). Жиру, 90+2 (3:3).

“Ман.Сити”дан ғалаба

“Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида “Бернли” клубига қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди. Қайтишини гол билан нишонлаган Агуэро яна тўпурарлар пойгасига қўшилди. Шунингдек, чемпионлик кимўзари ҳам давом этади.

2 январь. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 54463 томошабин. 
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Манчестер Сити” – “Бернли” - 2:1
Голлар:
Клиши, 58 (1:0). Агуэро, 62 (2:0). Ми, 70 (2:1).

“Ливерпуль”да ҳам дуранг

“Ливерпуль” жамоаси сафарда “Сандерленд” клуби меҳмони бўлди ва қийин кечган учрашувда дурангга эришди. Қария Дефонинг дубли мерсисайдликларни анча қийин аҳволга солиб қўйди. 

2 январь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт" стадиони. 46494 томошабин. 
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Сандерленд” – “Ливерпуль” - 2:2
Голлар:
Старриж, 19 (0:1). Дефо, 25 - пенальтидан (1:1). Мане, 72 (1:2). Дефо, 84 - пенальтидан (2:2).

“Эвертон”да йирик ғалаба

“Эвертон” жамоаси ўз уйида “Саутгемптон”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди. Аввалига дарвозаларга гол киритиш анча қийин бўлди, аммо майдонга Валенсия тушгач, “Эвертон”нинг “иштаҳаси очилиб кетди”.

2 январь. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 38891 томошабин. 
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Эвертон” – “Саутгемптон” - 3:0
Голлар:
Валенсия, 73 (1:0). Бейнс, 80 - пенальтидан (2:0). Лукаку, 89 (3:0).

Қолган-қутганлар

2 январь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 32437 томошабин. 
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Мидлсбро” – “Лестер” - 0:0

2 январь. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 23402 томошабин. 
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Вест Бромвич” – “Халл Сити” - 3:1
Голлар:
Снодграсс, 21 (0:1). Брант, 49 (1:1). Маколи, 62 (2:1). Моррисон, 73 (3:1).

3 январь. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 24913 томошабин. 
Бош ҳакам: Пол Тирни (Ланкашир).
“Кристал Пэлас” – “Суонси” - 1:2
Голлар:
Моусон, 42 (0:1). Заха, 83 (1:1). Ранхель, 88 (1:2).

3 январь. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 27010 томошабин. 
Бош ҳакам: Нил Сварбрик (Ланкашир).
“Сток Сити” – “Уотфорд” - 2:0
Голлар:
Шоукросс, 45+3 (1:0). Крауч, 49 (2:0).
alt
Тур жазолари

20-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 36та сариқ ва 3та қизил карточка кўрсатилди.

20-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчилар
Деле Алли – 2та (“Тоттенхэм”)
Жермейн Дефо – 2та (“Сандерленд”)

Энг тезкор гол
Чарли Дэниелс – 16-дақиқа (“Борнмут” – “Арсенал”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Ли Мэйсон – 7(1)та (“Манчестер Сити” – “Бернли”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Марк Клаттенбург– 0 (“Вест Бромвич” – “Халл Сити”)

Энг кўп томошабин
“Иттиход” стадиони — 54463 томошабин

Энг кам томошабин
“Виталити Стэдиум” стадиони — 11202 томошабин

Голурарлар

14та
Диего Коста (“Челси”)

13та
Алексис Санчес (“Арсенал”)
Златан Иброҳимович (Манчестер Юнайтед, 1)

11та
Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 5)
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)

10та
Деле Алли (“Тоттенхэм”)
Ҳарри Кейн (“Тоттенхэм”, 3)

9та
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Садио Мане (“Ливерпуль”)
Эден Азар (“Челси”, 2)

8та
Кристиан Бентеке (“Кристал Пэлас”, 2)
Тео Уолкотт (“Арсенал”)

7та
Роберт Снодграсс (“Халл Сити”, 2)
Саломон Рондон (“Вест Бромвич”)
Адам Лаллана (“Ливерпуль”)

Автоголурарлар

Кёртис Дэйвис (“Халл Сити”), Стив Кук (“Борнмут”), Роберт Хут (”Лестер”), Гэри Кэхилл (“Челси”), Жек Корк (“Суонси”), Эурельо Гомес (“Уотфорд”), Майкл Доусон (“Халл Сити”), Алфи Моусон (“Суонси”), Кевин Виммер (“Тоттенхэм”), Александар Коларов (“Манчестер Сити”), Мартен Стекеленбург (“Эвертон”), Бенжамин Ми (“Бернли”), Петр Чех (“Арсенал”), Патрик Макнейр (“Сандерленд”).

Тур ўйини (Telegraf версияси)
alt
Турнинг энг қизиқарли ўйини, албатта, “Тоттенхэм” ва “Челси” ўртасидаги учрашув бўлди. Ўйинда мезбонлар ишончли тарзда ғалабага эришди ва етакчиларни қувишда давом этмоқда.

20-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед") - Гаэль Клиши ("Манчестер Сити"), Эрик Дайер ("Тоттенхэм"), Глен Жонсон ("Сток Сити"), Крейг Доусон ("Вест Бромвич") - Эннер Валенсия ("Эвертон"), Хуан Мата ("Манчестер Юнайтед"), Лукас Перес ("Арсенал") - Оливье Жиру ("Арсенал"), Жермайн Дефо ("Ливерпуль"), Деле Алли ("Тоттенхэм")

20-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
alt
20-турнинг энг яхши футболчиси “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Деле Алли бўлди. Жуда муҳим учрашувда у чиройли ва фойдали ўйин намойиш этиш билан бирга ўз ҳисобига дубль ҳам ёздириб қўйди.

21-тур ўйинлари

14 январь, шанба
“Тоттенхэм” – “Вест Бромвич”, соат 17:30  
“Бернли” – “Саутгемптон”, соат 20:00  
“Вест Хэм” – “Кристал Пэлас”, соат 20:00  
“Сандерленд” – “Сток Сити”, соат 20:00  
“Суонси” – “Арсенал”, соат 20:00  
“Уотфорд” – “Мидлсбро”, соат 20:00  
“Халл Сити” – “Борнмут”, соат 20:00  
“Лестер” – “Челси”, соат 22:30  

15 январь, якшанба
“Эвертон” – “Манчестер Сити”, соат 18:30  
“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль”, соат 21:00
05.01.2017 | 1087

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика