ВИЧ бор, маблағ эса йўқ

Елена Малишева “ВИЧ бор, маблағ эса йўқ” номли мақолада БМТнинг ВИЧ профилактикаси бўйича ЮНЭЙДС томонидан қилинган ҳисоботда Россия дунёда ВИЧ касаллигининг тарқалиши бўйича энг йирик давлатга айланганлиги ҳақида маълумот берилган.

Россия мамлакатда ВИЧ касаллиги тарқалиши бўйича дунёнинг бер нечта мамлакатларини ортда қолдириб кетганига қарамай, ҳукумат раҳбарлари мазкур касалликни даволаш ва профилактика қилиш борасидаги молиялаштириш соҳасида ҳалигача маблағларни тежашмоқда. Улар нафақат касалларга дори-дармон олиш бўйича тежамкорлик қилишмоқда, балки мазкур дастурнинг айрим бандларини ҳам қисқартиришмоқда. 2015 йилда РФ дунёда ВИЧ касаллиги билан оғриганларнинг 11 %ини ташкил этди. Мамлакатда ВИЧ касаллигига чалинганларнинг сони Африканинг Зимбабве, Мозамбик, Танзания, Кения, Уганда каби мамлакатлардан ҳам ўзиб кетган.

ЮНЕЙДС экспертларининг фикрича, Россия ВИЧ касаллигини даволаш борасидаги халқаро дастурлар кўмагидан маҳрум бўлиб, ўз бюджети маблағларидан бу дастурларнинг ўрнини боса оладиган ташкилотни топа олгани йўқ. РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, бугунги кунда ВИЧ касаллигига чалинган 37% беморларгина керак бўлган дори воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Россия аҳолиси эмлаш орқали наркотик моддаларни қабул қилиш борасида ҳам етакчилик қилмоқда – 1,5 миллиондан зиёд шахслар мазкур йўл орқали наркотик моддалардан фойдаланишмоқда, деб хабар берилмоқда ЮНЕЙДС ҳисоботида. Айнан стерил бўлмаган асбоблардан фойдаланиш ВИЧ касаллигига чалиниш кўрсаткичларини ошириб юбормоқда: ВИЧ касаллигига чалинганларнинг 54 %и шу йўл орқали касалликка чалинган. Россия наркотик моддаларни истеъмол қилувчилар ҳамда касалликка чалиниш юқори бўлганлар орасида профилактика ишларини олиб бораётгани йўқ.
19.07.2016 | 881

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика