Туғма пороги бор қизалоқ виртуал қабулхона ёрдами билан муваффақиятли операция қилинди

alt
Юртимизда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга берилаётган эътибордан жуда ҳам мамнунмиз. Инсон ўз фарзандининг камолини кўришни, бахтли-саодатли бўлишини орзу қилади.

Фарзандим Матлубахон юрагида туғма пороги билан туғилган эди. Оғир ишларни бажаролмасди, озгина ҳаракат қилса, чарчаб қоларди. Шунинг учун  ҳар йили шифокорлар кўригидан ўтиб, даволаниб келади. Бу йил у 10 ёшга тўлди. Шифокорлар энди қизингизнинг юрагини операция қилдирса ҳам бўлади, дейишди. Лекин операция учун кетадиган дори-дармонлар, муолажаларга маблағ зарур экан. Тўғриси, бу маблағ айни пайтда ўзимизда бўлмагани учун ёрдам сўраб, виртуал қабулхонага мурожаат қилдим. 

Мурожаатим эътиборсиз қолмади. Наманган шаҳар ҳокимлиги менга амалий ёрдам берди. Ҳомийлик маблағи ўтказиб, вилоят кардиология марказида қизимнинг юрагини муваффаққиятли операция қилишди. Ҳозир Матлубахоннинг аҳволи яхши, юраги ҳам бир маромда ишлаяпти. 

Шунинг учун, энг аввало, шаҳар ҳокимлигига, саховатпеша ҳомийларга, вилоят кардиология марказининг саломатлик посбонларига оиламиз номидан ўз миннатдорлигимни билдираман. Бу ғамхўрликкка жавобан қизим, албатта, келгусида яхши оила бекаси, фаол инсон бўлиб жамиятимизга, халқимизга хизмат қилади.

Дилфуза БОЛТАБОЕВА,
Наманган шаҳри, Ғунча кўчасида яшовчи фуқаро
05.01.2017 | 242

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг