​Танаси тошга айланиб бораётган 11 ёшли бола

alt
Нар Кумари илк бора ўз фарзанди Рамешни бағрига босганида, унинг қувончи чексиз эди. Бироқ орадан 15 кун ўтиб, чақалоқнинг баданида ўзгаришлар сезила бошланди. Гўдакнинг танаси балиқлардаги каби тангалар билан қопланди. Албатта, митти чақалоқнинг тўхтовсиз йиғлаши бу жараён у учун осон кечмаётганидан далолат бермоқда эди.

Табиатда жуда кам ҳолларда учрайдиган бу касаллик боланинг юриш ва ҳатто сўзлашиш циклига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Оқибатда болакай ҳеч қаерга чиқа олмай, изоляцияда қолиб кетди.

Узоқ вақт давомида болакайнинг ота-онаси ўз фарзандини бу иллатдан халос этиш учун кўплаб чораларни қўллашди. Тиббиёт ҳам, афсунлар ҳам ўз самарасини бермади. Непалнинг узоқ ҳудудидаги Багдунг шифохонаси врачлари болакайга “тери замбуруғ инфекцияси” деган ташхис қўйишди.

Рамеш бирон сўзни ҳам талаффуз қила олмасди, фақатгина йиғлар эди холос. Унинг ота-онаси, Нанда ва Нар, фарзанлари ихтиоз касаллигига учраганини эшитиб, бу хабарни хотиржамлик билан қабул қилишди.

Нанда ойига 7000 непал рупияси (44 £) учун ишлайди. Бироқ бу фарзандини оёққа турғазиш учун етмайди, албатта. Лекин фарзандининг касаллиги ҳақидаги видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиб, кенг оммага тақдим этилганда, кўплаб ҳомийлар ҳам топилди.

Улар орасида британиялик қўшиқчи Жосс Стоун ғам бор. Жосс Стоун болакайга ёрдам бериш мақсадида махсус хайрия концертини ўтказмоқчи ва концертдан тушган маблағни болакайнинг соғлиғи учун сарфлаш ниятида. Бу ҳақда Стоун ўзининг ижтимоий тармоқдаги блогида хабар берган.
09.06.2016 | 1774

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика