​Таиландда икки ҳомиладор аёлда зика инфекцияси борлиги тасдиқланди

alt
Таиланднинг шимолидаги Чиангмай вилоятида икки ҳомиладор аёл зика вируси касаллигига чалиниши оқибатида ушбу касалликка чалинганларнинг сони 11 нафарга етди, хабар бермоқда Сингхуа ахборот агентлиги.

Олти ойлик ҳамда саккиз ойлик ҳомилага эга бўлган ушбу аёллар Сан-Сан Луанг туманида истиқомат қилишади. Бугунги кунга келиб, зика вируси чивин чақиши орқали одамларга юқаётгани тасдиқланган.

Таиланд соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг бошидан шу кунгача 97 киши ҳали давоси топилмаган дардга чалинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Индонезия, Таиланд, Филиппин ҳамда Вьетнам каби давлатларни “2016 йилда зика вируси тарқалиши эҳтимоли юқори бўлган мамлакатлар” қаторига киритган.
07.09.2016 | 525

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика