​Россияда болалар юрак трансплантацияси ҳақидаги қонун кучга кирди

alt
Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев Бакулев номидаги юрак жарроҳлиги илмий марказига ташриф буюрди. Учрашув чоғида Бош вазир марказ ходимлари билан юрак трансплантацияси (юрак кўчириш) тўғрисида қабул қилинган қонун бўйича ўз маслаҳатларини берди.

Ҳозирги кунда болалар юрагини трансплантация қилиш учун Россия фуқаролари бўлган болалар бундай жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун чет элга юборилади. Бироқ барча ҳолларда ҳам операцияга муҳтож бўлган болалар бундай имкониятга эгалар. Кўплаб тиббий мутахассислар ушбу турдаги жарроҳлик операцияларини Россияда амалга ошириши мумкин, агарда ушбу хатти-ҳаракатлар қонун томонидан ўз тасдиғини топса, деган фикрни билдиришган эди.

Марказга ташриф буюрган бош вазирга бугунги кунда кардиология соҳасида қўлланилаётган янги технологиялар намойиш қилинди. Шуниси диққатга сазоворки, кўплаб жиҳозлар Россияда ишлаб чиқарилган. 

Марказ директори Лео Бокериянинг сўзларига қараганда, марказ бундан ҳам мушкул бўлган жарроҳлик операцияларини ўтказиш қудратига эга. Бироқ оғир бўлган жарроҳлик операцияларини ўтказиш учун ва ўта сезгир махсус анжомларни харид қилиш учун етарлича молия мавжуд эмас. Бош вазир марказ мутахассислари томонидан билдирилган фикрларга жавобан, тез орада ҳукумат томонидан ушбу жарроҳлик операцияларни амалга ошириш учун қўшимча маблағ ажратиш тўғрисидаги лойиҳани ҳукуматга тақдим этиши ҳақида маълум қилди.
12.07.2016 | 748

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика