Россия ВИЧ бўйича ҳеч қандай чора кўраётгани йўқ

Нил Макфаркуар “Россияда ВИЧ касаллагига чалинганлар миллион нафардан ошиб кетган бўлса-да, ҳукумат бу ҳодисага ҳеч қандай чора кўраётгани йўқ” номли мақоласида таъкидлашича, ОИТС касаллигидан вафот этган 1 млн. 400 минг нафар шахс тўғрисидаги маълумот мамлакатда ВИЧ эпидемияси мавжудлиги учун кифоядир. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмаларига биноан, ушбу касаллик сонини камайтириш учун касалликка чалинган 90% одам вирусга қарши воситаларни истеъмол қилишлари зарур. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Россия ҳудудида 38% касалликка чалинганлар шу каби доривор воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар. БМТ ВИЧ/ОИТС бирлашган дастури хабарига кўра, Россия ЖАР, Нигерия, Ҳиндистон ва Уганда каби мазкур касаллик ўта ривожланган беш мамлакат рўйхатидан жой олган.

Бугунги кунда ВИЧ касаллиги шахсий муаммо эмас, балки ижтимоий муаммо сифатида ўз ечимини топиш керак.
04.01.2017 | 234

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика