Пневмококк инфекциясига қарши янги вакцина жорий этилди

altЎзбекистонда миллий эмлаш тақвими яратилган бўлиб, айни пайтда ўн саккиз ёшгача бўлган болалар ўндан ортиқ касалликка қарши эмланмоқда. Пневмококк инфекиясига қарши жорий этилган янги вакцина болалар саломатлигини асраш, ўткир юқумли касалликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш йўлидаги яна муҳим ишлардан бири бўлди. Бугунги кунда барча бирламчи тиббиёт муассасаларида эмлаш ишлари бошланди. Жорий этилишига жиддий тайёргарлик кўрилган ушбу вакцина билан эмлаш ишларини амалга ошириш бўйича 8 мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари махсус тайёргарликдан ўтди.
 
Маълумот учун: 2015 йилда миллий эмлаш тақвимига киритилган иммунопрофилактика тадбирлари учун давлат бюджетидан 13 миллиард 600 миллион сўм маблағ ажратилди.
04.11.2015 | 744

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг