​Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги Битим кучга кирди

2012 йил 5 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Битимда икки давлатнинг соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлигини ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш, мутахассислар ва тиббий-техник маълумотлар билан алмашиниш, фармацевтик ва тиббий техникаларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш йўли билан амалга ошириш кўзда тутилади.

Ҳужжатда зарурат туғилганда ҳамкорликни яхшилаш ва мазкур Битимнинг бажарилишини назорат қилиш учун таклифлар ишлаб чиқувчи қўшма комиссияни тузиш ҳам назарда тутилган.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
27.08.2016 | 1089

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика