ОИТСга қарши курашиш ойлиги давом этмоқда

alt
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги “Одамнинг иммунетет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 1-боб, 12 моддаси “Фуқоролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги иштироки” бўйича ижросини  таъминлаш, 1 декабрь “Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан Ҳаракатнинг бирча тизимларида 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Мен ОИВ профилактикаси тарафдориман” шиори остида ОИТСга қарши кураш ойлиги ўтказилмоқда.

Ойлик доирасида вилодят Ёшлар маркази томонидан “Саломатлик ва экология” маркази ташаббуси билан тарғиботчи кўнгилли ёшлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Ўқув семинарда юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар, мулоҳазалар илгари сурилди. Тарғиботчи ёшлар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда семинардан кутилаётган натижалар ҳақида баҳслашишди.
07.12.2016 | 298

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика