ОИТС — Россияда

Хани Шади “ОИТС Россияда” номли мақоласида қайд этишича, БМТ ОИТСга қарши дастур ҳисоботига кўра, Россия ушбу касалликнинг тарқалиши борасида дунёнинг "етакчи" мамлакатлари қаторидан жой олган.

Дастурда касалликнинг камайиши бўйича қайд этилган кўрсаткичларга қарамай, ОИТС “шаҳдам қадамлар” билан Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё минтақаларига тарқалиб кетмоқда. Бу борада РФ улуши 2015 йилда 80%, 15% эса Белоруссия, Қозоғистон, Молдавия, Тожикистон ҳамда Украина давлатларини ташкил этади.

Россиялик ҳамда БМТ мутахассислари бу борада икки сабабни келтиришмоқда.

Биринчидан, Жаҳон банки молиялаштиришни тўхтатганидан сўнг, ОИТСга қарши халқаро дастур ўз фаолиятини бошқа юрита олмаган. Иккинчидан, наркотик моддаларни укол орқали қабул қилиш кўрсаткичлари бўйича РФ дунёда етакчилик қилмоқда. Энг танг ҳолат Россиянинг Свердловск, Иркутск, Кемерово вилоятларида, Ханти-Манти автоном округида ва Пермь ўлкасида кузатилмоқда. Москва ҳамда Подмосковьеда 16-26 ёшгача ОИТСга чалинганлар 3-5%ни ташкил этади. 80%дан ортиғи эса 15-30 ёшли фуқаролардир.

Ўтган йилнинг охирида бош вазир Д.Медведев ҳар йили Россияда ВИЧ нуқсони билан касалланганларнинг сони 10%га ўсаётганлигини таъкидлаганди. РФ ССВ маълумотига кўра, шундай кўрсаткич давом этаверса, 2020 йилга келиб, 250%ни ташкил этиши мумкин. ОИТСнинг шундай шиддат билан тарқалиши истиқболдаги ривожланиш режасига путур етказиши мумкин. ОИТС терроризм муаммоси ҳамда Россия чегаралари атрофида НАТО ҳарбий қўшинларининг жойлаштирилиши каби муҳим муаммолар қаторига кириши мумкин.
12.08.2016 | 1099

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика