​Муттасил бандлик мияга зарарлими?

alt
Ҳозирги кунда инсонлар ўз ҳаётлари мобайнида бир вақтнинг ўзида бир неча ишни амалга оширишади ҳамда бир нечта режаларни тузишади. Албатта, фан-техника тараққий этаётган бир даврда бу оддий ҳол саналади. Бироқ инсоннинг мияси ҳам бу бир нечта операцияни бир вақтнинг ўзида амалга ошириши мияга оғирлик қилиши мумкин.

Сўнгги изланишлар шуни кўрсатдики, ақл, идрок ва зеҳнни ошириш бўйича тавсия этилаётган компьютер дастурлари ўрнига йога ва медитация машқлари бирмунча фойдалироқ экан.

Техас штатидаги Даллас университети жамоаси 59 дан 80 ёшгача бўлган 330 нафар кишини нейропсихологик батереялар ёрдамида тест қилишди. Тест “Кун мобайнида Сиз қанчалик бандсиз?”, “Ҳар кунги ишларингиз Сизни қанчалик банд этади?”, "Қандай машғулот Сизни кеч ухлашга мажбур этади?” каби саволларни ўз ичига олган бўлиб, кишилар фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда, бу саволларга жавоб беришлари лозим эди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, танлаб олинганлар орасида кўплари эътиборларини кундалик ҳаёти мобайнида амалга оширилган режаларни охиригача етказмасдан, бошқа ишга ўтиб кетишар экан. Натижада, бир иш қолиб, иккинчисига ўтган даврда, яна бошқа режа пайдо бўлган ва шу жараён муттасил давом этиб келган. Бунинг оқибатида эса, режада белгиланган ҳеч қайси иш охиригача бажарилмаган. Бироқ бу маълумот инсон хотирасининг ҳужайраларида сақланиб қолаверган. Албатта, инсон мияси кийим-кечак жавони эмаски, ичидаги кийимларни олиб, ташлаб ёки бировга ҳадя қилиб юборилса!

Ўқимишли инсонларгина кундалик иш режаларини тўғри тақсимлаб, ҳаб бир бошланган ишни охиригача етказа олишар экан.
24.05.2016 | 878

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика