Ҳукумат ҳаммани даволай олмайди

alt
РФ вилоятлари яқин орада инқирозга қарши кураш кўмаги остида ҳамда ВИЧ касалигини даволаш бўйича 20 млрд. рубль маблағ билан таъминланади. Россия Бош вазири шу ҳақда маълум қилган. Бироқ мазкур касалликни даволаш учун харид қилинадиган дориларнинг сони кўп бўлганлиги учун, тегишли муассасалар айнан қайси дори воситаларини аввал харид қилиш кераклиги ҳақида бош қотиришмоқда.

Д.Медведев РФ молия вазирлигига 3 кун муддат ичида ажратиладиган маблағ манбасини топиш ҳақида топшириқ берди. Бу борада эса молия ҳамда соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида ажратилган маблағни қай тарзда самарали ишлатиш борасида баҳс келиб чиқди.

Ажратилган маблағнинг катта қисми – 16 млрд. рубль кам учрайдиган кассаликларни даволашга қарши бўлган дори воситаларини харид қилиш мақсадида талаб қилмоқда. Қолган 4 млрд. рубль эса ВИЧ касаллигини даволаш учун ишлатиладиган дори воситаларини харид қилиш учун сарфланади. 

РФ соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ушбу савол юзасидан бирон-бир маълумот беришдан бош тортди. Яъни ҳукумат томонидан ажратиладиган маблағнинг катта қисми қайси турдаги кам учрайдиган касалликларга ажратилиши ҳанузгача номаълум.
20.07.2016 | 766

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика