​«Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси» танлови эълон қилинди

alt
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг “Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” танлови Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган дастур ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинади.

Танлов кўнгилли ёшларнинг жамоат ишлари ва Ҳаракат фаолиятидаги ташаббускорлигини рағбатлантириш, медиа маҳсулотларнинг кенг тарқалган турлари ёрдамида ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар дунёқарашини кенгайтириш, уларда кузатувчанлик қобилияти, эстетик дид ва экологик муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантириш, ёшлар ўртасида тиббий ва экологик маданиятни ошириш, юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган касалликларнинг олдини олиш, зарарли иллатлар (чекиш, алкогол маҳсулотларни истеъмол қилиш, ОИТС ва гиёҳвандлик)га қарши курашиш борасида тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб бориш, экологик маданиятни юксалтириш, табиий ҳамда энерго ресурсларни тежаш ҳамда ёшларнинг Ҳаракат фаолиятига интилишларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Танлов уч босқичда ташкил этилади:

- Маҳаллий (туман, шаҳар) босқичлари – танлов ташкил этилаётган йилнинг сентябрь ойи давомида;

- Ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) босқичлари – танлов ташкил этилаётган йилнинг октябрь ойи давомида;

- Республика босқичи – танлов ташкил этилаётган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида.

Ҳар бир иштирокчи танловда фақатгина бир йўналиш бўйича иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– Номинация йўналишида талаб қилинган шакл ва ҳажмдаги ижодий иш лойиҳаси;

– танлов анкетаси;

– шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

– 2 дона (3×4 ҳажмдаги) фотосурат;

Танловда қуйидаги номинациялар бўйича ижодий ишлар қабул қилинади:

1. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши ижтимоий видеоролик.

2. Соғлом турмуш тарзи ва экологик муаммоларни акс эттирувчи энг яхши аудиомаҳсулот.

3. Соғлом турмуш тарзи ва экологик муаммоларни акс эттирувчи энг яхши фотосурат.

4. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши ижодий иш (расм, амалий санъат намуналари ва ҳ.к.,).

5. Соғлом турмуш тарзи тарғиботи, экологик муаммолар ҳамда уларнинг ечимини акс эттирувчи энг яхши интернет ресурс (сайт, саҳифа, блог ва ҳ.к.,).

6. “Саломатлик посбонлари” кўнгилли ёшлар гуруҳининг олтита йўналиши бўйича энг кўп тарғибот тадбирлари ва мини-сессиялар ташкил қилган кўнгиллилар учун “Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси” номинацияси.
04.08.2016 | 664

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг