Агарда...

Бугунги кунда одамлар турли касалликлар билан тўқнаш келишмоқда. Бироқ бу ҳамиша дорихона ёки шифокор ҳузурига ҳар доим югуриб бориш дегани эмас. Қуйидаги бир нечта тавсияларимиз сизга ёрдам беради деган умиддамиз.

Қон босимингиз юқори бўлса

• 1-2 чой қошиқда олма уксусини 1 стакан қайнатилга сувга қўшиб, сўнгра ичиш керак. Шунингдек, олма уксуси танадаги ортиқча вазнни камайтириш учун ҳам фойдали.

•  Муттасил юқори босимда ёнғоқ истеъмол қилиш ҳам фойдали.

•  Агарда ҳар тонг юқори босим туфайли ўриндан туришга қийналсангиз, озгина саримсоқ олиб, бироз чайнаб, икки қултум сув билан уни ютиб юборинг.

•  Кун мобайнида қайнатилган картошка пўстлоғи суюқлигини ичиб туриш ҳам фойдали.

•  Лавлаги, турп ҳамда сабзи сабзавотларини бир хил меъёрда асал билан аралаштиринг. 5 ой мобайнида овқатдан олдин 1 чой қошиқда истеъмол қилинг.

Тизза кўзи безовта қилса

Тиббиётда тизза оғриғи – артроз деган касаллик мавжуд. Унинг олдини олиш учун:

Хонадаги полга кўрпа ёзилади. Сўнгра қўлларни ерга тиркаб, тиззага ўтирган ҳолда, худди юришни ўрганаётган чақалоқ каби бир неча бор шу тарзда ҳаракатларни амалга оширинг. Умуртқа иложи борича текис бўлиши лозим. Кейин тиззани ердан узмаган ҳолда, бир неча маротаба айланма ҳаракатлар қилинг. Ушбу машғулотни ҳар кун, 10 дақиқа мобайнида қайтаринг.

Иммунитетни мустаҳкамлаш учун

Инсон умри ўтиб борган сари кучдан қолиш аломатлари сезила бошлайди. Бунинг олдини олиш учун эса:

300 гр. қовоқ, 150 гр. асал, 1 дона занжабил (имбирь) илдизи, 2 дона лимон керак бўлади. Аввал лимон қайнатилган сувда чайилади, кейин данаклари олиб ташлаб, майда бўлакчаларга тўғралади. Қовоқ ҳамда занжабил илдизи ҳам майда қилиб тўғралади. Сўнгра асал ва озгина миқдорда шакар қўшиб, ҳаммаси блендердан чиқариб олинади. Тайёр бўлган қоришмани музлаткичга қўйиб қўйинг.

Ушбу қоришмани истаган вақт истеъмол қилишингиз мумкин.
16.11.2016 | 601

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика