Сайт ҳақида

altTelegraf.uz бу – ҳар биримиз учун қизиқарли, ижтимоий аҳамиятга молик воқеа ва ҳодисаларни ёритувчи ахборот-таҳлилий  портал.

Биз мамлакатимиз ҳудудларида содир бўлаётган кундалик воқеалар, иқтисодиёт, жамият, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият, таълим, спорт ва бошқа соҳалардаги жараёнлар ҳақида ҳикоя қиламиз ҳамда фикр юритамиз, шу билан бирга, долзарб масалаларни кўтариб чиқамиз ва уларнинг ечиш йўлларини қидирамиз.

Портал ноширлик ва онлайн тарзидаги ОАВ томонидан эълон қилинган кундалик янгилик ва мақолаларни шарҳлайди, шунингдек, давлат органлари ахборот хизматлари томонидан берилган муҳим янгиликларни сараланган тарзда ёритиб боради. Шу билан бирга, Telegraf.uz саҳифаларида хориж оммавий ахборот воситаларида берилган мақолалар шарҳи, инфографика, аҳоли учун ўта муҳим саналган муаммолар ҳақидаги таҳлилий ва танқидий мақолалар ҳам бериб борилади.

«Бизнинг меҳмонимиз» ва «Бир кун» деб номланган ижтимоий лойиҳаларимиз доирасида ўқувчилар Ўзбекистоннинг таниқли кишилари ва турли касб эгаларининг ўзига хос маҳорати сирлари билан танишиш имконига эга бўлади. Порталимизнинг «Фотобанк» бўлимида эса турли мавзулардаги фотосуратлар жамланган бўлиб, улардан реклама ва ОАВ фаолиятида фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, жамоатчилик, нодавлат ташкилотлари, ОАВ, давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотлар учун «Очиқ мулоқот» рукни ташкил этилган бўлиб, бу электрон манзилга мухлисларимиз ҳам ўз савол  ва мурожаатларини йўллаши мумкин. 
29.11.2011 | 3385

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (1)
 
Adolat Yaqubova
16.07.2016, 17:56
salom
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика