​Россия билан бўлган қизғин баҳс мобайнида Белоруссияда «қора олтин» топилди

Андрей Резчиков “Россия билан бўлган қизғин баҳс мобайнида Белоруссияда “қора олтин” топилди” номли мақолада Минск Гомель вилояти ҳудудида 1,7 млн. тонна ҳажмга тенг нефть конини топиб олди.

«Белоруснефть» компанияси хабарига кўра, топилган янги нефть кони “катта чуқурликда жойлашгани ва паст фоизли коллекторга” эга бўлгани учун қазиб олиниши қийин захира манбаси қаторига киради. Бироқ аномал юқори босимга эга пласт қазиб олиш ишларини енгиллаштиради. Кузатувчиларинг фикрича, янги коннинг ҳажми унчалик катта эмас. 

Беларусь нефтчилари томонидан етказилган ушбу хушхабар Минск ва Москва ўртасидаги муносабатлар бироз кескинлашган даврга тўғри келди. Ўтган йилнинг охирида А.Лукашенко Петербургда бўлиб ўтган бир нечта саммитларда иштирок этмади ва бу билан уларни кворум (янгитдан сайлаш) ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бундан ташқари, декабрь ойида Минскда бир вақтнинг ўзида Россияни тарғиб этувчи тўрт нафар блогер ҳибсга олинди.

Дарвоқе, ўтган йили Минск Москвадан жуда ҳам зарур бўлган кредитни ҳамда 6 млн. тоннага тенг нефтни олмади. Россия 2016-2024 йилларда Белоруссияга ҳар йил 24 млн. тонна нефтни етказиб беришни режалаштирган эди. Аммо Минск газ учун бўлган харажатларни ўз вақтида тўлашни тўхтатди ва шу билан бирга нархни арзонлаштиришни сўраган. Натижада «Белнефтехим» ўтган йилнинг учинчи чорагида дастлабки режадан фарқли ўлароқ, ҳажми 2,25 млн. тонна паст бўлган нефтни қабул қилиб олди.

Мазкур вазиятда Белоруссия ҳукумати Россия нефти ўрнига бошқа манба топиши зарур бўлиб қолди. Октябрь ойида А.Лукашенко ўзининг баёнотида Теҳрондан арзонлаштирилган нархда нефтни харид қилиб олиши ҳақида айтган эди. Ноябрь ойида Белоруссия раҳбари Бокуга ташриф уюштирди ҳамда И.Алиев билан бўлган учрашувда Минск имтиёзли шартлар остида Озарбойжон нефтини қайта ишлашга тайёрлиги борасида сўзлаган.
11.01.2017 | 234

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика