Путиннинг Америкага туҳфаси

Роберт Самюэльсон “Путиннинг Америкага туҳфаси” номли мақолада таъкидлашича, яқинда В.Путин томонидан амалга оширилган киберҳужумлар борасидаги огоҳлантиришига лоқайдлик билан қараш керак эмас. Шу каби баёнотлар миллий таҳдидга олиб келиши ҳамда бунинг олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кераклиги хусусида тўхталиб ўтган.

Шунга қарамай, мутахассислар бу каби ҳужумларни қайтаришга имконият йўқлигини таъкидлашмоқда. Чунончи, кўплаб киберҳужумлар барод бўлиб, давлат секторига унчалик зарар ҳам кўрсатмайди. Аммо бу каби ўзини-ўзи юпатишлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

АҚШ РФ ҳужумларини давлат тажовузи даражасига олиб чиққан ва бу каби ҳужумлар америкалик фуқаролар ҳаётига зомин бўлиши, сиёсий институтлар умумийлиги ва фуқароларнинг уларга бўлган ишончи заифлашига олиб келиши мумкин, деган ғояни илгари сурмоқда. Ҳаттоки ҳужумлар ортида жисмоний хавфсизлик ҳам таҳдид остида қолмоқда.

Америка тадбиркорлар институти ҳисоботига кўра, кибермаконнинг пайдо бўлиши “амалдаги таҳдидни бартараф қилиш учун энг оғир вазифалардан биридир”, негаки ушбу ҳужум жамиятнинг барча жабҳаларига ўз таъсирини ўтказади ва кенг кўламли можаро келиб чиқишига сабаб бўлади.

Бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш зарур. Биринчидан, ҳаёт учун муҳим бўлган тармоқларни ҳеч қайси тармоққа уланмаган автоном режимга ўтказиш керак. Иккинчидан, тармоқ соҳасида хавфсизлик бўйича янги стандартларни жорий қилиш лозим. Кибермакон назоратини ўрнатиш даркор. Тўғри, МХА қўлостида кўплаб манбалар мавжуд, лекин уларнинг юридик ваколатлари йўқ, миллий хавфсизлик вазирлигида эса ваколатлар бор, аммо имкониятлар етарли даражада эмас.

Хулоса қилиб айтганда, Конгресс Россия ҳужумлари бўйича тергов-суриштирув ишларини ўтказиш ниятида.
05.01.2017 | 549

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг