Путин ва Трамп нима ҳақида келишиб олишади?

Александр Желенин “Путин ва Трамп нима ҳақида келишиб олишади?” номли мақолада АҚШ янги президенти даврида РФ-АҚШ муносабатлари истиқболи ҳақида сўз юритган.

Экспертларнинг сўзларига қараганда, Трамп келишиш қобилиятига эга. Аммо АҚШ янги президенти ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда муросага келади. Хусусан, гап Эрон тўғрисида кетмоқда. Д.Трамп Б.Обаманинг ЭИР борасидаги қарорларини бекор қилишга уринади. Негаки углеводородлар бозорига қайтган Теҳрон, албатта, бозор нархларини тушириб юборади. Д.Трамп эса АҚШни энергия манбаи истеъмолчисидан экспорт қилувчи давлатга айлантирмоқчи. Шу каби энергетика сиёсатида АҚШга Эроннинг кераги йўқ.

Шу билан бирга, Москва ва Теҳронни муҳим давлатлараро келишувлар боғлаб турибди. Хусусан, Россия Бушерда атом электр станциясининг иккинчи қисмини қурмоқда ҳамда Эронга ҳарбий техникани пулламоқда. Демак, Эрон масаласи бўйича АҚШ ва РФ ўртасида муроса келиб чиқмайди.

Хитой борасида масала бироз жиддийроқ бўлиши мумкин. Собиқ Давлат котиби Г.Киссинжернинг Д.Трамп учун тайёрлаган режасига кўра, Вашингтоннинг Москва билан иттифоқи айнан Пекинга қарши бўлиши билан муҳимдир. 

Европа масаласида Кремль Д.Трамп президентлиги даврида АҚШ ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатлар узоқлашишини маъқул кўрмоқда.
11.01.2017 | 182

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг