​«Дар ал-Ифта» ИШИД «Ал-Қоида»га кўчиб ўтгани ҳақида огоҳлантирмоқда

Валид Абу ал-Хайра “Дар ал-Ифта ИШИД «Ал-Қоида»га кўчиб ўтгани ҳақида огоҳлантирмоқда” номли мақоласида ИШИД жангарилари “Ал-Қоида” гуруҳига ўтиб кетаётганликлари ҳақида сўз юритган.

Мисрнинг фатво бўйича "Дар ал-Ифта" институтининг огоҳлантиришига қараганда, Ироқ, Сурия ва бошқа мамлакатларда халқаро кучлар билан тўқнашаётган ИШИД гуруҳи жангарилари эндиликда “Ал-Қоида” қаноти остида ўзларига паноҳ излашмоқда. Кенг қамровли террорчи мафкура ҳамда кўплаб халқаро террорчи гуруҳлар манбаси ҳисобланган “Ал-Қоида” Сурия ва Ироқда жанг олиб бораётган кучларда саросима уйғотишга сабаб бўлмоқда.

Кўплаб экспертлар “Дар ал-Ифта” ҳисоботини маъқуллармоқда, негаки “Ал-Қоида” мафкураси экстремист гуруҳлар учун асос бўлган. Уларнинг фикрича, жиҳодчилар гуруҳи бутун дунё бўйлаб барчага маълум бўлган террорчи гуруҳлар ҳаракат қилаётган ягона йўналишдан бормоқдалар. Шундай экан, жиҳодчиларнинг бир қисмига босим ўтказилган тақдирда ёки уларни йўқ қилишга бўлган уринишлар оқибатида жангарилар худди шу каби бошқа масканларда ўзларига паноҳ топмоқдалар.

Айрим аналитикларнинг фикрича, ИШИД қайтиб “Ал-Қоида” билан бирлашиш эҳтимоли мавжуд, негаки ИШИД гуруҳини барпо этган “шахслар” сўнгги йиллар мобайнида ИШИД сафига ўтиб кетган кўплаб “Ал-Қоида” намояндаларини ташкил этади. Шу муносабат билан, террорчи гуруҳлар бўйича эксперт Я.Али ИШИД устидан қозонилган ғалаба “жуда зарур, бироқ бу етарли эмас”, негаки курашнинг энг муҳим омили илгари “Ал-Қоида” аъзолари бўлган жангариларни таг-туги билан йўқ қилишдан иборат.
11.01.2017 | 238

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика