Stratfor: Брюсселдаги терактлар оқибатида Европа ўзгаради

Яқин орада Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари ўзларининг ички хавфсизлигини жиддий таъминлаши борасида эълон қилишади, ЕИ ўзида ИДга қарши курашга ўз кучларни бирлаштириш ҳаракатларини  кучайтиради, Туркия ва ЕИ ўртасидаги келишув дарз кетиши мумкин, Ғарбнинг эски мамлакатларида миллатчилик ҳаракатлари авж олади. Ўзининг бундай башоратларни ОАВ орасида “МРБ сояси” (Марказий Разведка Бошқармаси) деб аталмиш американинг хусусий разведка-таҳлилий компанияси бўлган  Stratfor Брюсселда юз бериб ўтган терактлардан сўнг эълон қилди.

Ташкилот экспертлари фикрича, Бельгия пойтахтида содир этилган сўнгги мудхиш фожиалардан сўнг Европа қўрқув ва гумон тўрига тушади, ва ҳозирда рўй бериб турган ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий инқирозларларни янада чуқурлашига олиб келади. 
Биринчи зарба Шенген шартномасига тегади. Евроиттифиоқ визасиз бўлган ҳудудда мавжуд давлатлар билан бўлган чегаралар назоратини кучайтиради. Даставвал Еврокомиссия Парижда содир этилган терактлар натижасида чегара орқали ўтаётганда ҳужжатларни текшириш амалиёт даври 2016 йил охирига келиб бекор қилинади деган умидда эди. Stratfor таҳлилчилари эса бу маълумот амалга ошмайди деган фикрда.
“Ғарбий Европадаги бир қанча давлатлар яқин келажакда хавфсизлик борасидаги янги миллий қонунчилик дастурини ишлаб чиқарилиши ҳақида эълон қилишади, яъни, Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африкада қуролли тўқнашувларда иштирок этиб, уйга қайтаётган жангчиларга бўлган назоратни кучайтирилади, ҳамда қўшни бўлган мамлакатлар билан разведка маълумотлари алмашиниш йўлга қўйилади”, – деб таъкидланган мақолада.
Шунингдек ЕИга аъзо давлатлар муаммоли мамлакатларда, яъни Ливия ва Сирияда терроризмга қарши курашиш учун керак бўлган самарали йўлларни ривожлантиришади. Бундан ташқари европаликлар “Ислом давлати”га қарши курашаётган иттифоқ ривожига ўз ҳиссалигини қўшмоқчи. Эрон ҳарбийлари ва курд жангарилари учун ўқув машқларини ўтказиши учун қурол яроғни кўпайтириш, ҳамда жанговар самолётлар сонини ошириш ва НАТОнинг Туркиядаги кузатув миссиясида қатнашиш шулар жумласига киради.    
“Европада бошпана қидириб юрган шахслар сонини қисқартириш борасидаги Туркия ва Евроиттифоқ ўртасидаги омонат келишув кейинги қурбонга айланиши мумкин”, – дея давом эттирилади таҳлилий мақолада. ЕИга аъзо-мамлакатларига таҳдид солиб турган терроризм хавфи оқибатида ушбу иттифоқ давлатларнинг ташқи чегараларига бўлган назоратни янада кучайтиришни, керак бўлса Туркия билан ҳозирги муносабатларини янада чуқурроқ ривожлантиришга олиб келиши мумкин.   
Сўнгги террорчилик ҳужумлари оқибатида Европада мусулмонларга қарши кайфият кўтарилди, ЕИ давлатлари ўртасидаги Анқара учун мигрантлар борасида ҳал қилувчи масала – Туркияга визасиз режимни қўллаш талабларини ҳал қилиш масаласи амалга ошиш мумкин. 
Ички сиёсий хавфни таҳлил қилишда давом этган Stratfor Европада кучайиб бораётган миллатчилик ҳаракатлари таҳдидидан огоҳ этмоқда. “Мусулмонларга қарши кайфият бутун минтақада миллатчи партияларнинг ўзаро бирлашишига олиб келиши мумкин”,- деб хабар беришмоқда Stratfor мутахассислари. Франция ва Германияда 2017 йилда бўлиб ўтадиган умумий сайловлар олдидан, мусулмонларга ҳамда мигрантларга қарши шиорлар ҳозирданоқ шунақанги машҳур бўлиб кетганки, ҳаттоки анъанавий сиёсий кучлар ҳам бу ҳолларни инкор этиша олмаяпти.
“Юқорида қайд этилган икки ҳодисада ҳам партиялар ўзларининг миллатчи рақиблари босими остида қолишади. Бунинг натижасида, улар миллатчи партияларнинг дастурига ўзгартиришлар киритади”, – дейилган маърузада.  
Экспертлар фикрига кўра, бунга ўхшаш ҳодисалар анъанавий равишда кучли бўлган ва фаолият кўрсатаётган миллатчи партиялар  Европанинг бошқа давлатларида, масалан, Нидерландия ва Швецияда ҳам рўй бериши мумкин. Буюк Британияни ЕИдан чиқаришга уринаётган сиёсий гуруҳлар ҳам тез орада бўлиб ўтган Брюссел фожиасини ўз мақсадларида қўллашлари мумкин. 
“Ва ниҳоят, Брюсселда бўлиб ўтган портлашлар, қисқа фурсатга бўлса ҳам, европа мамлакатлари иқтисодига зарар етказиши мумкин”, – деб дарак берилган нашрда. Негаки, яқин орада ғарб давлатлари фуқаролари режалаштирган ўз саёҳатларини бекор қилишлиги мумкин.
“Бугунги кунга келиб терроризм хавфи кўплаб еворпаликлар учун оддий кундалик ҳаёт тарзига айланди. Миллий сиёсат ҳамда иқтисоддан ташқари, бундай муддатли ҳужумлар Европа Иттифоқи тузилмасига ҳам ўз таъсирини ўтказади”, деб ҳулоса чиқаришди таҳлилий компания экспертлари. 
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Брюссел аэропорти ва метросда портлашлар содир бўлди. Сўнгги расмий хабарларга кўра, портлаш оқибатида 31 киши ҳалок бўлди. Брюсселдаги воқеалар мамлакат тарихида содир этилган энг йирик террор ҳужуми бўлди.
24.03.2016 | 923

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика