Ўзбекистон янги совет иттифоқи таркибига кирмайди

alt
Сиёсатшунос Алишер Бурхоновнинг таъкидлашича, 2015 йилнинг бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов янги сайланган парламент олдида чиқиш қилар экан, мамлакат ҳеч қачон собиқ ССРИ каби тузилмалар таркибига аъзо бўлмаслиги ҳақида хабар берган.

Яқиндагина собиқ иттифоқ таркибига кирган 11 давлат остида ўтказилган лойиҳа тадқиқотлари нашр қилинди. 8 мамлакатнинг 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган фуқаролари совет иттифоқи даврида ҳаёт тарзи ҳозиргига нисбатан бирмунча сифатли бўлганини таъкидлашган. Ушбу фикрни маъқуллаганларнинг энг кўпчилиги Арманистон фуқароларини ташкил этган – 64 % (30 % аҳоли эса бунга ўз норозилигини билдирган). Ўзбекистон фуқаролари совет иттифоқини энг кам соғинганларни ташкил этмоқда. Ушбу давлатда сўровномада қатнашганларнинг 4 %и фикрича, ССРИ даврида ҳаёт тарзи бирмунча юқори бўлган (91 %и бу фикрга қарши чиққан). Сўровнома 2016 йилнинг 4 июлидан 15 августигача Россиянинг ВЦИОМ, Қирғизистон ҳамда Тожикистонда M-Vector ва собиқ иттифоқнинг 11 давлатида Ipsos, Expert Fikri, Qafqaz компаниялари томонидан ўтказилган.

Ушбу масала юзасидан мамлакатимиз раҳбари қуйидагиларни алоҳида таъкидлайди. “Айни пайтда, минг афсус билан шуни ҳам таъкидлашга мажбурмизки, бугун собиқ иттифоқ ҳудудида, айрим қўшни давлатларда баъзи бир ғалати ҳолатларни кузатишимиз мумкин. Яъни, ўз умрини яшаб бўлган, сиёсий жиҳатдан касодга учраган, коммунистик мафкурага асосланган тизимни соғиниб-қўмсаб гапираётган айрим сиёсат ва давлат арбоблари – эски тузум тарафдорлари яна қайтадан бош кўтараётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Улар, бир қарашда, қулай келган пайтда ўзларини мустақиллик учун курашган ва эски тизимдан жабр-зиён кўрган шахслар сифатида кўрсатади, шу билан бирга, кези келганда кимгадир яхши кўриниш ва сохта обрў топиш мақсадида ўзини СССРни сақлаб қолиш учун охиригача курашганлар сафига қўшишга уринади.

Бир сўз билан айтганда, СССРнинг сояси собиқ иттифоқ минтақасидан ҳали-бери бутунлай кўтарилган эмас ва буни биз доимо инобатга олишимиз, ҳамиша сергак ва ҳушёр бўлиб яшашимиз зарур”
.

Дарҳақиқат, собиқ тизимни қўллаб-қувватлашга нисбатан бўлган мойиллик ҳисси айрим узоқ ва яқин давлатларни ҳалигача тарк этгани йўқ. Бу, мустақил давлат мақомига эга бўла туриб, танланган йўлининг мустаҳкам асосга эга эмаслиги, маъмурий-буйруқбозлик бошқарув тизимига бўлган қарамлик ҳолатларининг намоён бўлиши, бир сўз билан айтганда, юқоридан туриб “бировлар”нинг кўрсатмасига кўра мамлакат, халқнинг келажагини белгилашга нисбатан бўлган кайфиятининг амал қилиши орқали ўзининг ифодасини топмоқда. 

Шу ўринда, мамлакатимизда мустақилликка эришилгач, мустақил ҳамда мустаҳкам асосларда уни ҳар томонлама тараққиётга йўналтирувчи “ўзбек модели” тизими яратилди. Бугунги кунда ушбу тизим асосида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар эса унинг давр синовларига мустаҳкам бардош бериб келаётгани, ўзининг амалий жиҳатлари орқали ижтимоий ҳаётга мунтазам сингиб бораётганлиги орқали ҳам яққол тасдиғини топмоқда.
23.08.2016 | 2098

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг