​Нимага Обама Нагасаки ва Хиросимага ташланган атом бомбаси учун Япониядан узр сўрамади?

alt
Хиросима ва Нагасаки деганда инсонлар кўз олдига ядро бомбаси ва унинг аянчли оқибатлари каби хотиралар келади.

Ярим асрдан кўп вақт ўтиб, АҚШ президентининг илк бора Японияга қилган сафари ҳам ўзига яраша рамзий маънога эга. Оқ уй раҳбари таъкидлаганидек, АҚШ Япониянинг икки шаҳарига ўзи кашф этган атом бомбаси кучини синаш эмас, балки инсоният ўзини-ўзи йўқ қилиши борасидаги биринчи қадам бўлган.

Ҳозирги кунгача икки савол ўз ечимини топмаган: нима учун ўша вақтда Япония сўзсиз капитуляция қилишга тайёр бўлиб турган вақтда аввал Хиросимага биринчи бомба, уч кун ўтиб эса иккинчи бомба Нагасакига ташланган?

Ядро бомбаси ташланишидан бир неча ой илгари Япониянинг мағлубияти аниқ бўлиб қолган эди: мамлакат ҳарбий ҳаво ва ҳарбий денгиз кучлари деярли батамом қириб ташланганди. Кўплаб мамлакатлар Японияга иқтисодий блокада урушини эълон қилишган эди. Хулоса қилиб айтганда, Япония худди ота-онасини йўқотган етим бола каби эди ўша пайтда.

2009 йилда Прагадаги нутқида Б.Обама: “Атом бомбасига эга бўлган мамлакатлар бу қуролни қўллаш учун мантиқий ҳаракат қилишлари лозим”, деган иборани ишлатган. Яъни бундай қуролга эга бўлган давлатлар ушбу қуролдан уруш ҳаракатлари учун ва аҳолини йўқ қилмасликда фойдаланмаслигидан далолат беради. Бироқ АҚШ раҳбари ўз мамлакатида ядро арсеналини кенгайтириш ва ривожлантириш лойиҳасини маъқуллаб, 10 йил мобайнида олиб бориладиган тадқиқот ишларига 355 млрд. доллар ажратган. Хўш, жаҳон ҳамжамиятига қарата сўзланган оташин нутқ ва ўзи амалда олиб бораётган фаолияти бир-бирига қарама-қарши эканлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотаётгани йўқ.

Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлаганига мана 71 йил тўлди. Бироқ ўша портлаш асоратлари ҳанузгача ўз таъсирини йўқотгани йўқ.

Портлашдан бир қанча вақт ўтиб, ўша даврдаги АҚШ президенти Гарри Трумэн кунчиқар мамлакатга ўзининг ҳарбий муҳандисларини бомба асоратлари ҳақида хулоса ва таҳлилларни қайд қилиб келиш учун юборган.

Хулосалар шуни кўрсатдики, бомба ташланганидан кейин деярли 10 сониянинг ичида 220 минг киши (тинч аҳоли) нобуд бўлган.  Қолганлари эса нурланиш касаллигига чалинган. Дарвоқе, ўша мудҳиш кундан мана 71 йил ўтса ҳамки, ҳозирги пайтгача ўша даврда халқ юқтирган нурланиш касаллиги авлоддан авлодга ўтиб келмоқда.

Тўғри, япон халқи деганда жуда юқори маданиятли, оила этикаси ўзгаларга ибратли халқ кўз олдимизга келади. Оқ уй раҳбари Японияга келган чоғида бир журналист ундан, "Сиз бошқараётган давлат юртимизга бомба ташлаб, шунча одамнинг уйини бузиб юборган эди. Балки фурсатдан фойдаланиб, Сиз халқимиздан узр сўрасангиз бўлармиди", деб мурожаат қилганида, нафақат савол берган журналист, балки бутун япон халқи рад жавобини олди. Бу ерда бир савол туғилади, узр сўраш ўринлими?

Аввал бир тарихга назар ташласак: XVIII асрнинг охири, XIX асрнинг бошларида бўлиб ўтган Россия-Япония уруши, Япония ҳарбий денгиз флотининг АҚШга тегишли Пёрл Харбор бандаргоҳида кўплаб кемаларни бомбардимон қилиб, сув остига чўктириб юбориш, Япония ўзининг 1 миллионли аскарига эга бўлган армияси билан аваал Хитойнинг Манжурия вилояти, сўнгра Мўғулистон, кейинчалик Ҳиндистон давлатларини босиб олишга бўлган режалари, шу вақтнинг ўзида Осиё Тинч океани минтақасида жойлашган кўплаб оролларга ҳарбий десант тушириб, ҳеч нарсадан хабари йўқ аҳолини бесамар қириб ташлаши, ўша даврда Хитой етакчиси Мао Цзе Дун Сталинга ёрдам сўраган мурожаати туфайли, япон аскарлари қақшатқич зарбага дуч келишганлиги — нега бу факт ва далиллар япон ҳукумати халқнинг орасидан ночор кишиларни танлаб олиб, телевидение орқали расман Курил ороллари бизники, уни қайтариб беринг, деб мурожаат қилишлари, албатта, сиёсий ўйинларнинг бир томонлама намойиш этилаётганлигидан дарак бермасмикан?

Иккичи жаҳон уруши поёнига етиб, Япония, тўғри, жуда катта иқтисодий қийинчиликлар эвазига, ўзини тиклаб олди. Бироқ, ҳозирги кунда дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторидан ўрин олган кунчиқар мамлакат ўзининг тарихда содир этган қилмишларини ҳам эсдан чиқармаслиги лозим.

Эслатма: Хитойнинг ўрта ёшдaн бошлаб ёши катталарнинг кўпчилик қисмига Япония давлати, фуқаролари ҳақидаги савол билан мурожаат қилинганда, бир жавоб (re ben gui zi), яъни япон каллакесарлари деган жавобни оламиз.

Мулоҳазаларимиз сўнгида диққатингизни бир нарсага қаратмоқчимиз, бир давлат иккинчи давлатни босиб олиш учун ёки ўзи яратган қуролни ўзга давлат аҳолиси орқали синаб кўриш учун атом бомбасига ўхшаган турли-туман қуролларни яратиш керак эмас. Ҳозирда сайёрамизда экология бузилиб кетаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Одамлар табиатдан узоқлашиб кетишмоқда. Шунинг учун турли сармояларни Ер куррамизни бўлажак авлодларга асраш учун бўлган чора-тадбирларга сарфлаганимиз маъқул бўлса, муболаға бўлмас эди.

Наргиза Шарифзода
05.06.2016 | 4389

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика