​Мактабларимизни асрайлик ёхуд урушлардан жабр кўраётган дунё болалари қандай таълим олишади?

altСўнгги 30 йил мобайнида жаҳонда юз берган ҳарбий тўқнашувлар ҳисоботига кўз югуртирар эканмиз, шунга амин бўлдикки, қайси миллатга тегишли бўлишидан қатъи назар, жамиятимизнинг энг нозик қисми бўлган болалар ҳозирги урушлардан кўпроқ жабр кўришмоқда. Улар учун ҳимоя ва қочиш имкониятлари етарли эмас. Кўплаб болалар ота-оналарининг бевақт ўлимидан сўнг, етимга айланиб қолишмоқда. Бироқ уларнинг айримлари бола-аскар сифатида ёлланилади. Айримлари захирага кетиши биланоқ, қайтадан яна ёлланишади. 

Ўтаётган ҳафтада БМТ Болалар фонди, ЮНИСЕФ тарқатган маълумотларга кўра, жаҳон болаларининг тўртдан бир қисми – 462 млн.га яқини – ҳозирги пайтда инқирозга учраган мамлакатлар ҳудудида истиқомат қилишади. Уруш болалардан ўсмирлик нашидасини тортиб олган. 
Кўплаб болалар бемалол бора оладиган масканларга эга эмаслар. Қишлоқларда ягона тузилма ҳисобланувчи бўлган мактаблар, баъзан ҳужум остида қолган ёки қуролланган гуруҳлар томонидан эгаллаб олинган бўлади.
2003 йилда, Ироққа АҚШ бостириб кирганидан бир ой ўтиб, анархия вужудга келганидан сўнг, мактаблар ҳеч қандай мебель ва жиҳозларсиз қолган, ҳаттоки бино қурилишида ишлатилган арматура бўлаклари ва мис симлар ваҳшийларча ўғирлаб олинганининг гувоҳи бўлинган.
Нигерияда Боко Харам мутаассиблари одам ўғирлаб, болалар ва ўқитувчиларни ўлдириб, мактабларга ҳужум уюштирмоқда. Энди мактаб ўрнида харобалар бор холос. Агар имкон туғилиб, омад чопса, бу ҳудуддаги болалар бўз палаткадан иборат ёки дарахт соясида ташкил этилган мактабларда илм чўққиларини забт этишади.
Сурия, Жанубий Судан, Яман давлатларидаги норозиликлар оқибатида кўплаб ёшлар таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди. Ахир ҳаммамизга маълум-ку, таълим ниҳол каби ўсиб келаётган ёшлар учун таом, сув ва ҳаводек зарур эмасми!?
Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш жоизки, таълим маскани, болалар учун илм ўчоғи бўлмиш мактабларни вайрон қилиш борасида мактаблар хавфсизлиги бўйича декларация ишлаб чиқилган. Дунёнинг 53 мамлакати, жумладан, Норвегия ва Аргентина каби давлатлар буни қўллаб-қувватлашмоқда. Буюк Бриятания эса ҳанузгача сукут сақламоқда. Гўёки уруш ва вайронагарчилик у ерда содир этилмаслиги кафолатланиб қўйилгандек.
Бу билан Британия қуролли қўшинлари мактабларни болалардан тортиб олиб, уларни казармага алишмоқчи, деган муболаға келиб чиқиши табиий ҳол. Албатта, бундай бўлмайди. Аммо Буюк Британия Мудофаа вазирлиги котиби Хэммонд ўз иш жойини мудофаа вазирлигидан ташқи ишлар вазирлигига кўчирар экан, ўзи билан мактаб хавфсизлиги декларациясига тегишли айрим муҳим ҳужжатларни ҳам олиб келди.
Бу радикал ташаббус эмас, бу ўзгалар инкор этадиган омил ҳам эмас. Бу 2015 йил Ослода ўтказилган халқаро конференцияда тузилган бўлиб, унинг қайд этишича, “таълим муассасалари, тарафлар томонидан бўлиб ўтган ҳарбий тўқнашувларда, ҳарбий база ёки казарма сифатида қўлланилган... Кўплаб давлатларда юз бераётган ҳарбий тўқнашувлар нафақат мактаб инфратузилмаси тизимига,балки ўша давлатнинг истиқболи бўлмиш ўсиб келаётган ёшларни билимсиз, қолоқ инсонларга айлантириб қўймоқда”. Декларацияда таълим муассасаларига қилинган ҳужумлар расман қайд этилиб, айбдорлар эса жаҳон ҳуқуқий нормалар асосида жазоланиши белгиланган.
Ҳозирда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий вакили бўлмиш Буюк Британия дунёнинг бошқа мамлакатларини бу декларацияни қўллаб-қувватлашга ундамоқда. Йирик давлатлар ҳанузгача бу борада фикр билдирмаяптилар. Нима учун фақат Норвегия ва Аргентина, Панама ва Черногория каби давлатлар бу масалада бош қотиришлари керак?
Ўтган йили бу ташаббус кучга кирганидан сўнг, Норвегиянинг қочоқлар масаласи бўйича бош котиби Ян Эгеланн: “10 йилдан сўнг биз ушбу ўтган кунга назар ташлаймиз. Декларацияни маъқул топганлар: “Биз бунга аввалроқ амал қилишимиз керак эди”, дейишади. Норози бўлганлар эса “Нега юз ўгирдик?” каби саволни ўзларига беришади. 
Мактаб декларацияси бугунги кунда ёшларга жуда ҳам камлик қилаётган муҳофаза этиш соҳасида муҳим ўрин тутади. Мазкур ҳаракатлар доирасида низо бўлаётган мамлакатларда янги фонд ўз ишини бошлаши керак. Ушбу факт шу ойнинг охирида Истанбулда бўлиб ўтадиган гуманитар саммитда ҳам таъкидланиши лозим.
Ё ҳаракат қиламиз, ёки ҳеч нарса қилмаймиз. Аммо бутун дунё учун ягона нома бор – мактабларимизни асрайлик.
07.05.2016 | 922

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика