Мактаб ўқувчилари ўқув йилининг охирида қилишлари мумкин бўлмаган хатолари

alt
Дунё бўйлаб коллеж ва мактабларда ўқув йили тугашига ҳам оз кунлар қолди. Кўплаб талабалар йилни муваффақиятли тамомлаш хусусида бош қотиришаётган бўлишса, айримлари ёзги таътилни қаерда ўтказиш ҳақида ўйлашмоқда. Ким қай йўсинда ёзги таътилни ўтказиши олдидан айрим хатоларга йўл қўймасликларини тавсия этамиз.

Бошланғич синф ўқувчилари олган билим ва маҳоратларини ёзги уч ой давомида вақти-вақти билан такрорлаб туришлари лозим. Ёшликда олинган илм худди тошга ўйиб битилган ёзув каби ёшликда олинган, ўқилган ва хотирада сақланган маълумотлар умр мобайнида инсонга асқотиши мумкин. Ўтилган мавзуларни такрорлашда дуч келадиган маълумот олишдан сақланинг.

Ўрта синф ўқувчилари эгаллаётган илм чўққиларини забт этишда олинган билимлари кундалик ҳаётимизда учрайдиган деярли барча жараёнларнинг таркиб топиши, тузилиши ҳақидаги амалий ва назарий маълумотларни ўз ичига мужассамлаган. Шунинг учун теварак-атрофга кўпроқ разм солинг. Башарият пайдо бўлган даврдан бошлаб “нега?” деган саволга айрим жиҳатдан, тўғри оз бўлса ҳам, жавоб топишингиз мумкин.

Битирувчи синф ўқувчилари ўз олдиларида янги ҳаётга илк қадам қўйиш пайти келганини ҳис этишмоқда. Авваламбор улар қайси билим юртида таҳсил олишларини аниқлаб олишлари лозим. Ҳамда имтиҳон топшириш зарур бўлган фанларга чуқурроқ ёндашишлари керак. Тўғри, ўқиш керак бўлган маълумотлар кўлами катта, аммо сиз инсон учун энг қиммат бўлган, яъни вақтни унумли сарфласангиз, барча режлаштирган ишларингизга улгура оласиз.

Дарвоқе, азиз ўқувчи ва талабалар, кун ёки тун мобайнида оз-оз фурсат бўлса-да, дам олишни ҳам ёдингиздан чиқарманг.
18.05.2016 | 1139

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика