​Истасангиз — шу: ШҲТ Евроиттифоққа сигнал юбормоқда

alt
"Россия сегодня" МТА сиёсий шарҳловчиси Ростислав Ишенко Тошкентдаги ШҲТ саммити кенгайиши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"23-24 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитида кўрилган масалаларнинг барчаси амалга оширилса, ушбу саммит дунё тарихида олтин битиклар билан ёзилади.

Биринчидан, Тошкентдаги саммитда Жанубий Осиёдаги икки йирик мамлакат – Ҳиндистон ва Покистон давлатларининг Ташкилотга аъзо қилиниши, шунингдек, Эроннинг ташкилот аъзолигига қабул қилиш жараёнига старт берилади.

Бу эса, Осиё қитъасининг 2/3 аҳолиси ҳамда сайёрамизнинг учдан бир қисми бир Ташкилот аъзоси эканлигидан далолат беради. Рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли сони бўйича дунёда: (Хитой) биринчи, (Ҳиндистон) тўртинчи ҳамда (Россия) олтинчи ўринни эгаллаб турибди. ШҲТга аъзо бўлган давлатлар дунёнинг ярмидан кўп олтин захираларига эга. Эроннинг ШҲТ аъзоси бўлиши Осиё минтақасининг 70 фоиз ҳамда Европа қитъасининг 40 фоизини назорат қилиш демакдир. Шу билан бир қаторда, Евроосиёдаги транзит йўллар (денгиз йўли бундан мустасно, яъни Суэц канали орқали) ташкилотнинг монопол назоратида бўлиб қолади.

Иккинчидан, саммит тугаши билан Россия президентининг дарҳол Хитойга ташриф буюриши ҳамда Тожикистон президентининг Ўзбекистонга қиладиган расмий ташрифи ШҲТ доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг ташкилот соясида олиб бораётган икки томонлама ҳамкорлигидан далолат беради. Собиқ Совет иттифоқи ва ЕИ ўртасидаги салбий тажриба шуни кўрсатдики, халқаро ташкилотлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатлар бўйича тузилган лойиҳалар фақат қоғозда қайд этилган, амалда эса “қуруқ гап” бўлиб қолаверган. Натижада давлатлар ўртасидаги манфаатлар ҳам сафсатага айланган.

Учинчидан, Нурсултон Назарбоев томонидан баён қилинган тезисга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Собиқ совет давлати остидаги давлатлардан фарқли ўлароқ, ШҲТга аъзо давлатлар шаффоф, қоғозда эмас, амалда ишлайдиган давлатлар бўлишлари лозим. АСЕАН ва Жанубий Осиё давлатлари ташкилотлари эса ҳанузгача ушбу тизимда иш олиб боришмоқда.

Тўғри, бу жуда оддий бўлмаган масала, бироқ ташкилотга аъзо бўлган давлатлар ўз олдиларига қўйилган мақсадларни амалга оширишса, ЕИ, АСЕАН каби нуфузли ташкилотларни ортда қолдириб кетишлари мумкин.

Шу кунгача фақат Швейцария конфедерациясида минтақа автономияси ва ташқи ҳамжиҳатлик тамойилларига эришилган. Дунёдаги қолган ҳеч бир мамлакат ва ҳеч қандай ташкилот ушбу усулни такрорлай олмаган.

Шундай қилиб, ШҲТ доирасида Осиё давлатларини бирлаштириш бўйича ягона бўлган мустаҳкам ва метиндек тузилмага айлантириш режаси тақдим этилди. Хавфсизликни таъминлаш борасидаги кафолат эса икки ва кўп томонлама ҳарбий иттифоқларнинг тизими, керак бўлганда эса, янги шартномаларни имзолаш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, ташкилотнинг сиёсий, молиявий, технологик ва табиий захираларнинг етарлилигига ҳам алоҳида урғу бериш керак. Воқеалар шуни кўрсатдики, АҚШ ҳамда ЕИ томонидан эълон қилинган санкцияларга қарамай, Хитой, Эрон ва Россия давлатлари ўз муаммоларини тез ва самарали ҳал этиш қудратига эга. Ғарб ШҲТга аъзо давлатлар бозорига белгиланган ҳуқуқсиз кира олмайди (масалан, ракета двигателлари билан кам бойитилган уран).

Шундай қилиб, ШҲТга аъзо давлатлар ўзларининг иқтисодий алоқаларини ривожлантириш билан бирга, Ғарбга (биринчи навбатда ЕИ) рад этиш қийин бўлган таклиф билан мурожаат қилишмоқда. Ташкилот томонидан қилинган таклифни рад этиш эса, иқтисодий жиҳатдан ўз жонига қасд қилиш билан тенгдир.

Хулоса қилиб айтганда, ШҲТ эндигина катта йўл бошида турибди. Ҳали кўплаб режаларни амалга ошириш ва механизмларни ишга тушириш керак. Бу эса, Ғарбнинг “дўст ва ҳамкор” саналган давлатларининг қатъий қаршилик кўрсатишига олиб келади".
24.06.2016 | 2359

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика