Иккинчи жаҳон уруши ва Америка хавотирларининг манбаи

Биз Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 70-йиллигини қарши олдик. Мазкур ғалаба умумжаҳон тинчлигидан далолат бермади. Аксинча, у кучларнинг янгича тақсимланиши ва уларнинг ўртасидаги мураккаб мувозанатни белгилаб берди. Европанинг буюк мамлакатлари ва империялари тангликда қолди ва уларнинг ўрнини босган Қўшма Штатлар ҳамда Совет Иттифоқи янги мусиқий асбобларнинг садолари остида яна эски рақсни ижро эта бошлади. Геосиёсатнинг ажралмас ҳамроҳлари ҳисобланган технологиялар драматик тарзда ривожланиб борди ва ядро қуроллари, йўлдошлар, микрочиплар уруш қоидаларига ўзгартириш киритиш қаторида, унинг шартларини ҳам ўзгартириб юборди. Бироқ, бир нарса ўзгармади: геосиёсат, технологиялар ва уруш ажралмас дўстлигини сақлаб қолди.
 
Иккинчи жаҳон уруши нимани ўзгартирмагани ҳақида айтиш осонроқ, аммо у нималарни ўзгартириб юборгани ҳам муҳим. Дастлаб ҳаёлга келадиган нарса -  бу учта буюк мамлакат – Қўшма Штатлар, Совет Иттифоқи ва Бирлашган Қироллик учун Иккинчи жаҳон урушининг қандай бошланганидир. Уччала давлат учун ҳам уруш дунёга қарашни ўзгартириб юборган шокдан бошланди. Қўшма Штатлар учун бу Перл Харбор зарбаси бўлди. Совет Иттифоқи учун – 1941 йил июнда Германиянинг бостириб кириши бўлди. Бирлашган Қироллик учун эса – Франция қулаган тезликдаги шок бўлди (аслида бу уруш бошида содир бўлган).
 
Перл Харбор америкаликларни лол қолдирмоқда
 
altАмерикалик етакчилар Япония билан уруш яқинлашиб келаётганига деярли шубҳа қилмаган эди. Оддий одамларда нохуш сезги бўлсада, улар етакчилар каби яққол тушунчага эга эмас эди. Шунга қарамай, ҳеч ким Перл Харборга ҳужумни кутмаган эди. Америка ҳамжамияти учун бу Тинч океанининг катта қисмидаги флотнинг йўқ қилиниши кўринишидаги қўққисдан бошланган момалқалдироққа ўхшарди. На етакчилар, на жамият японияликлар бу қадар масъулиятли эканлигини кутмаган эди. Перл Харбор америкаликлар қалбидаги яна бир зарба – Буюк турғунлик билан бир вақтга тўғри келган. Мазкур икки воқеа умумий жиҳатларга эга эди: биринчидан, улар гўёки бирдан пайдо бўлган. Уларнинг иккисини ҳам олдиндан башорат қилиш мумкин эди ва айримлар уларни кутди, лекин аксарият учун бу воқеалар умуман кутилмаганда юз берди. Ушбу икки воқеанинг аҳамияти кутилмаган азоблар даврини бошлаб бергани бўлди.
 
Буларнинг бари Америка маданиятини янги даврга олиб кирди. Шу вақтга қадар америкаликлар орасида чуқур ва сал қўполроқ тусдаги оптимизм мавжуд эди. Буюк турғунлик ва Перл Харбор фаровонлик ва хавфсизлик ўз ортида ночорликни яшириб турувчи тасаввур, деган фикрдан келиб чиқувчи бошқа шаклдаги таъсирчанликни юзага келтирди. Бирдан барчаси ўзгача тус олиши мумкинлиги, тинчлик ва фаровонликни шунчаки ташқи аломатлар бўйича тан олган одамлар ўта ишонувчан бўлганлиги борасида қўрқув мавжуд эди. Мазкур иккита шок Америка жамиятида мавжуд бўлган салбий туйғуни пайдо қилди.
 
Бундан ташқари, Перл Харбор Қўшма Штатларнинг мудофаа сиёсатини душман аниқланиши мумкин бўлсада, у зарба берадиган вақт ва жой номаълум бўлиб қолади, деган фикр атрофида шакллантирди. Шу боис ҳалокат исталган вақтда юз бериши мумкин. Американинг совуқ урушга оид ёндашувини Колорадо штатидаги Шайенн тоғи билан рамзийлаштириш мумкин. Чуқур тоғ остида Шимолий Америка минтақасининг Ҳаво-фазовий мудофаа қўмондонлиги жойлашган бўлиб, унинг мавжудлиги уруш исталган пайт бошланиб кетиши ва огоҳликнинг пасайиши ядровий Перл Харборга олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Америкаликлар учун совуқ уруш шу каби воқеалар ривожи билан бирга маккор ва шафқатсиз душманга нисбатан ишончсизлик белгилаб берган.
 
Америкаликлар Иккинчи жаҳон урушига ўзларининг мажбуран киришганини таҳлил қила бошлади ва туб  сабабни аниқлашди: Мюнхен битими нацис Германиясига Чехословакиянинг қисмларини аннексия қилиш имконини берди. Бу ғоя фақат Америкага тегишли эмас эди, аммо у Қўшма Штатлар стратегиясининг қайта кўриб чиқилишига туртки бўлди. 1938 йилда немисларга қарши огоҳлантирувчи ҳаракатлар кўрилишига қодир эмаслик Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига сабаб бўлса, Тинч океанидаги уруш бошланғич босқичда янада тажовузкор ҳаракатлар билан бартараф этилиши мумкин эди. Олдиндан ва қатъий ҳаракат қилиш – ҳозирда ҳам Америка ташқи сиёсатининг асосларидир. Ўз вақтида амалга оширилмаган кучли ҳаракатларнинг йўқлиги Иккинчи жаҳон урушига олиб келганлиги хусусидаги ғоя Эрон ва Россияга нисбатан Америка йўналишининг аксарият асосини ташкил қилади.
 
Перл Харбор (ва 1929 йил танглик) сиёсий ва ҳарбий раҳбариятнинг оқиллиги борасида салбий белгилар ва шубҳаларни келтириб чиқариши қаторида, уруш бошланганидан сўнг сафарбарлик стратегиясининг доимий сафарбарлик стратегиясига алишишига олиб келди. Агар уруш исталган вақтда бошланса ва аввало, яна бир Мюнхеннинг олди олиниши керак бўлса, мавжуд кўламли ҳарбий тузилма зарурий хусусиятга эга.  Бундан ташқари, Иккинчи жаҳон урушигача мавжуд бўлмаган Қўшма Штатлар бошқаруви остидаги альянс тузилмаси ҳам зарурийдир.
 
Советларнинг стратегик хатолари

alt1941 йилнинг 22 июнида Совет иттифоқи ўзининг Перл Харборини бошидан кечирди. Ўшанда немислар 1939 йилда тузилган дўстлик тўғрисидаги битимга қарамай, Совет ҳудудига бостириб кирди. Мазкур битим икки сабабга кўра тузилган эди: биринчидан, руслар аксилгитлер пактини британияликлар ёки французлар имзолашига эриша олмади. Иккинчидан, Гитлер билан битим Советга биронта ҳам ўқсиз ўз чегараларини янада ғарбга томон кенгайтириш имконини берди. Бу ақлли, аммо ҳисобли бўлмаган қадам эди.
 
Совет иттифоқи бир хатога йўл қўйди: иттифоқ Франциядаги немис кампанияси аввалги Биринчи жахон урушидаги холатнинг такрори бўлади деб ўйлади. Бундай ҳаракатлар Германияни заифлаштириб, Москвага қулай бўлган вақт ва жойда унга ҳужум қилиш имконини яратган бўлар эди. Бироқ, бундай имконият бўлмади. Аксинча, немислар ўзлари учун қулай бўлган вақт ва жойда Совет иттифоқига ҳужум қилиш имконига эга бўладиган вазиятни ярата олди. Ҳужум вақтининг ўзи даъватнинг кутилмаган таркибий қисмига айланди, аммо асосий муаммо разведка ёки қўмондонлик фаолиятининг барбод бўлганида эмас, балки стратегик хатода эди.
 
Совет иттифоқи турли иштирокчиларнинг имкониятларига асосланган жадал ташқи сиёсат, иттифоқчиларни ўзгартириш сиёсати фойдасига танловни амалга оширди. Биргина ёлғон қадам - Совет иттифоқи ҳали Иосиф Сталиндан кейин ўзига келмаган бир вақтдаги ҳужум ҳалокатга олиб келиши мумкин эди. Совет қуролли кучлари ҳужумга тайёр бўлмаган, уларнинг стратегияси эса Франция билан бирга барбод бўлди, шу боис фақат Германия уруш бошланиши ҳақидаги қарорни қабул қилди.
 
1941 йил июнидаги ҳужумдан сўнг Совет иттифоқи мураккаб сиёсат кучли армия ўрнини боса олмайди деган фикрга келди. Қўшма Штатлар Иккинчи жаҳон урушини якунлар экан, бунга Қўшма Штатларнинг омадсиз сиесати сабаб бўлганига ишонар эди. Совет иттифоқи Иккинчи жаҳон урушини уларнинг коалицияни ташкил этиш ва мувозанатни ушлаб туриш бўйича мураккаб ҳаракатлари фақат Францияга оид хато натижасида уларни заифлаштирганига ва бу фикрни эътиборсиз қолдирилиши оқибатида бўлганига ишонган ҳолда тугатди.
 
Совуқ уруш вақтида Совет иттифоқи томонидан ишлаб чиқилган стратегияни ўта бўш дея таърифлаш мумкин. Америка томонидан бошқарилган коалиция билан чеклаб турилган Совет иттифоқи иттифоқчиларга эмас, сателлитларга афзаллик билдирди. Варшава пакти нафақат альянс, балки геосиёсиё ҳақиқат эди. Кўп жиҳатдан у Совет иттифоқи томонидан бевосита ҳарбий, разведка ва сиёсий назорат остида бўлган давлатлардан иборат эди. Мазкур блокнинг ҳарбий қиммати эҳтимол чекланган ва унинг маневр учун макони ҳам чегараланган эди. Шунга қарамай, Совет қуролли кучларига ишониш мумкин эди ва НАТОдан фарқли ўлароқ, Варшава пакти географик ҳақиқат бўлиб, Совет қуролли кучлари Қўшма Штатлар ва НАТО томонидан тажовузнинг имконсизлигини кафолатлар эди.
 
Совет Иттифоқи, худди америкаликлар каби ядро ҳужуми борасида огоҳликни сақлагани аниқ, аммо Совет тизими Американикига қараганда анча кам такомиллашгани қайд этилган. Мавжуд мувозанатсизликнинг бир қисми технология имкониятлар билан боғлиқ эди. Кўп маънода бу ҳолат ядро ҳужуми Совет иттифоқининг асосий хавотири бўлмагани билан боғлиқ, лекин бу қўрқувни кичрайтириш ҳам мумкин эмас. Москвада асосий хавотирни Ғарб томонидан ҳужум эҳтимоли келтириб чиқарган. Совет иттифоқининг стратегияси хусусий қуролли кучларини иложи борича узоқроқ ғарбда жойлаштиришдан иборат эди.
 
Юқоридагиларни таҳлил қилиб, Совет иттифоқи ва Хитой муносабатларидаги фарққа эътиборингизни қаратинг. Ғоявий маънода Хитой қудратли иттифоқчига айланиши керак эди, аммо бу альянс 1950-йиллар ўрталарида сустлаша бошлади. Совет иттифоқи идеолог эмас, геосиёсатчи эди ва Хитой назорат қилиб бўлмайдиган истиқболдаги таҳдидни акс эттирарди. Ғоя ҳеч нимани билдирмаган. Хитой ҳеч қачон Польша ўйнашга мажбур бўлган ролни ижро этишга рози бўлмасди. Хитой-Россия муносабатлари етарлича жадал ривожланиб борди.
 
Совет иттифоқидаги жамият тинчлик ва фаровонлик пардаси ортида ҳалокат уруғлари яширингани хусусида Америка қўрқувини ривожлантирмади. Совет Иттифоқининг ҳаётдан кутганлари Американикига қараганда анча содда эди. Шу билан бир пайтда, уруш ўн йилликлар давомида байналминаллик ғояси ортида яшириниб келган мамлакатга бўлган муҳаббатини кўрсатиб берди ва бу муҳаббат бирдан дунёга келди. Коммунистларнинг уринишлари, сурбет эътиборсизлик ва махфий полиция олдидаги қўрқув остида руслар қандайдир янгиликни, америкаликлар эса эскиликни аниқлади.
 
Франциянинг қулаши Британияни ҳайратга солди

altБританияликларга келсак, уларнинг Франция борасидаги хатоси кўп нарсани ўзгартирмади. Улар Франциянинг тезкор мағлубиятидан ҳайратга тушди, аммо яна Франция окопларида жанг қилишга тўғри келмаслигидан эркин нафас олган бўлиши мумкин. Франциянинг енгилиши уларни фақат икки нарсага таянишга ўргатди: биринчидан, Ламанш флоти ҳамда Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари билан бирга немисларни ноқулай вазиятда ушлаб туради. Иккинчидан, вақт ўтиши билан Қўшма Штатлар бу урушга киради. Уларнинг ҳисоблари тўғри бўлиб чиқди.
 
Бироқ, Бирлашган Қироллик урушдаги асосий ғолиб бўлмади. У немислар томонидан босиб олинмаган бўлсада, аслида америкаликлар томонидан босиб олинди. Бу матлақо ўзгача оккупация бўлиб, британияликлар унга муҳтож эди, аммо Британияга хорижий қуролли кучларнинг ўрнашиб олиши Британия империяси ва буюк давлат сиймосидаги Британиянига чек қўйди. Америкаликлар Британия империясини босиб олмади. У францияликларнинг ҳайратланарли қулаши натижасида олиб қўйилди. Қоғозда францияликлар кўп жиҳатдан Германия армиясидан устун турувчи ажойиб армияга эга бўлган. Бироқ, Франция бир неча ҳафта ичида вайрон бўлди. Британия туйғуларига келсак бу ҳаракат аввал бўшлиқ, сўнгра эса ғазабга ўрин бўшатди.
 
Ҳозирда бу туйғуларнинг баъзилари йўқолган. Иккинчи жаҳон уруши кўп жиҳатдан Қўшма Штатларга фойда келтирган бўлишига қарамай, америкаликлар ўз қўрқувини сақлаб қолди. Ушбу уруш Буюк турғунликка якун ясади ва натижада аскарларни ишга жойлаштириш тўғрисидаги Қонун (G.I. Bill), Фахрийларнинг ишлари бўйича вазирлик ҳамда штатлар ўртасидаги автомагистрал тизими ҳисобга олинса, уруш Америка профессионал ўрта синфини юзага келтирди ва кўплаб одамлар хусусий уйлар, шунингдек масофа ва маконга эга бўлди. Шунга қарамай, қўрқув ҳали ҳам қолмоқда ва ҳар доим ҳам яширин шаклга эга эмас. Бугунги авлод учун Перл Харбор – бу 2011 йил 11 сентябрдаги воқеалар. Хавфсизлик ва фаровонлик қумга асосланганлиги борасидаги қўрқув оқилона эмас.
 
Руслар учун ватанпарварлик туйғуси ҳанузгача бепарволик остида яшириниб қолмоқда. Совет иттифоқининг парчаланиши ва таъсир доирасининг тугаши ўта яхши ишланган стратегик қадамларга олиб келмади. Аксинча, Россия президенти В.Путиннинг Украинадаги воқеаларга жавоби Сталин ва Л.Брежневнинг жавоблари каби суст бўлди. Макиавелли услубидаги даҳо бўлмай туриб, Путин 1941 йил 22 июндаги немис тажовузкорлигининг вориси ҳисобланади. У стратегик чуқурликлар унинг шахсий аскарлари томонидан назорат қилиниши ва жамияти унинг атрофида бирлашишига эришишни истайди.
 
Британияликлар ҳақида гапирилса, қачонлардир уларнинг империяси бор эди. Энди уларда фақатгина орол қолди. Шотландиялик миллатчиларнинг кучи инобатга олинса, келажакда британияликларнинг шу оролни ҳам ушлаб қолишга қодирлигини келажак кўрсатади.

Материалга ҳавола            
10.06.2015 | 2727

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика