Ёзувчилар уюшмасига янги раис ва раис ўринбосарлари тайинланди

11 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда xabar.uz интернет нашри хабар берди. Унда ташкилий масала кўрилган.

Яъни Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Али вазифасидан озод этилган. Унинг ўрнида раис ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Сирожиддин Саййид иш бошлаган.

Ёзувчилар уюшмасининг биринчи ўринбосари лавозимига шоир Минҳожиддин Мирзо тайинланган.

Шунингдек, ёшлар масалалари бўйича ўринбосар Иқбол Мирзо бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Нодир Жонузоқ тайинланган.

11.04.2018 | 75
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика