​«Темур тузуклари» асари тўрт тилда сотувга чиқди

alt
Инсоният тарихида шундай асарлар борки, улар асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб, инсонларга зиё таратишда давом этади. Соҳибқирон Амир Темурнинг “Тузуклар” асари китоблар орасида энг аввалги ўринлардан бирини эгаллайди. 

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси китобхонлар учун Амир Темурнинг “Тузуклар” китобини энди тўрт тилда, яъни ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларда тақдим этади. Мазкур нашрдан кўзланган асосий мақсад, албатта, асарни келажак авлодларга етказиш, китобсевар юртдошларимизни асар мазмуни билан яқиндан таништиришдир.

Ушбу китоб шавкатли тарихимиз билан қизиқувчи ҳар бир инсон, катта ҳаёт остонасида турган ҳар бир ёш, бўлажак раҳбарлар, дипломатлар, ҳарбийлар учун асар бирдек манфаат келтиради.
28.12.2016 | 217

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг