Президент санъаткорларни яна рағбатлантиради

Жорий йилнинг 6 апрелида миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори  қабул қилинди. 

Ушбу қарор билан миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорларни ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. 

Низомга кўра: 

Миллий маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган санъаткорлар ҳамда ўзбек санъатини дунё саҳналарида муваффақиятли намойиш этиб келаётган ёшлар энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан моддий рағбатлантирилади ва уларга мукофотланганлик тўғрисида сертификат топширилади; 

Мукофотлашга, қоида тариқасида, қуйидаги соҳаларда фаолият юритаётган маданият соҳаси вакиллари тавсия этилади: 

композитор, бастакор ва санъатшунослар; 

театр, кино ва оммавий тадбирлар актёрлари, режиссёрлари; 

дирижёрлар, балетмейстерлар; мусиқа, хор, рақс, цирк, оркестр, ансамбль ижрочилари ва ушбу жамоаларнинг бадиий раҳбарлари; 

достон ижрочилиги намояндалари; 
 
шоир ва ёзувчилар; 

музей ҳамда моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимлар; 

тасвирий ва амалий санъат вакиллари, дизайнерлар. 

Мукофотлашга маданият соҳасининг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган номзодлар ҳам тавсия этилиши мумкин. 

Номзодларни тавсия қилиш ва ғолибларни аниқлаш ҳудудий комиссиялар ва Республика комиссияси томонидан амалга оширилади. Мукофотлаш маросими ҳар йили Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади. 
 
Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали. 
 
 
09.04.2018 | 115
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика