Хўжа илғорда Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги илк бор кенг миқёсда нишонланди

Бу йил буюк давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда янги босқичда, халқчил руҳда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг нишонланмоқда, деб ёзади ЎзА

...9 апрель тонги Амир Темур таваллуд топган қадимий қишлоқ – Хўжа илғорда ҳар қачонгидан-да файзли, шукуҳли бўлди. Бир кун олдин шивалаб ёққан майин ёмғир бу муқаддас заминга қут-барака индиргандан сўнг, эртасига қуёш чарақлаб, қишлоқ аҳли ва меҳмонларга қувонч нурларини улашди.

Қишлоқдаги 7 гектар ҳудудда ташкил этилаётган Амир Темур боғи вилоятнинг туман ва қишлоқларидан, юртимизнинг барча ҳудудларидан келган юртдошларимиз, хорижлик сайёҳларни ўз бағрига чорлади. Энг файзли ва тарихий гўша – буюк Соҳибқирон туғилиши билан боғлиқ қадимий қудуққа туташ майдонда жойлашган боғда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида Халқаро пресс-клубнинг “Хўжа илғор қайта кашф қилинган тарих – янги сайёҳлик йўналиши” мавзуида сайёр сессияси ташкил этилди.
10.04.2018 | 70
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика