Халқ таълими вазирлиги танлов эълон қилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида янги лойиҳа бошлади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Танловга  кўра умумтаълим мактабларида “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” номинацияси жорий этилиб,  у тенгдошлари орасида китобхонликни тарғиб қилади.

 Мактабнинг “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”си таълим муассасасининг 7-10 синф ўқувчилари орасидан очиқ овоз бериш йўли билан танлаб олинади ва у мактаб кутубхоначиси ва етакчиси билан биргаликда ўз фаолиятини олиб боради.

“Тарғиботчи китобхон ўқувчи” учун мактаб кутубхонасида алоҳида жой ажратиб берилади, у “Китобхонлар клуби” ни ташкил этади ва юритади. Қолаверса, ўқувчилар орасида китоб мутолаасига нисбатан меҳр уйғотиш ва уни рағбатлантириш мақсадида мактаб маъмурияти ёрдамида турли маърифий тадбирлар, учрашувлар, акция ва танловлар ўтказади.

Шунингдек, “Тарғиботчи китобхон ўқувчи” китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшган ва ўрнак кўрсатган фаол китобхон ўқувчи ва ўқитувичларни моддий ва маънавий рағбатлантириш учун таълим муассасаси раҳбариятига тавсия қилади, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тавсиялар беради. Вазирлик томонидан тизимдаги барча таълим муассасалари раҳбарларига  “Тарғиботчи китобхон ўқувчи”ларга яқиндан ёрдам кўрсатиш ва шахсий намуна кўрсатиш қатъий тавсия этилган.

Ўқув йили якунида республика миқёсида энг фаол китобхон трағиботчилар аниқланиб, тақдирланади ҳамда тегишли ташкилотларга тақдирлаш учун тавсия қиланади.

Шу ўринда, вазирлик кенг жамоатчиликдан китобхонлик тарғиботида фаол иштирок этишни ва фарзандлари таълим оладиган мактабларда бу жараёнларнинг ташкил этилишини кузатиб бориш ҳамда китоб мутолаасида  шахсий намуна кўрсатишни сўраб қолади.
Танловнинг тўлиқ қоидалари билан қуйидаги ҳавола бўйича танишишингиз мумкин.

25.01.2018 | 175
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика