​Артистларнинг кийиниш, муомала ва саҳна одоби назоратга олинади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Меморандумга кўра, Маданият вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда юртдошларимизни ўйлантираётган маънавий, ижтимоий масалаларни бартараф этишда таъсирчан механизм асосида тарғибот ишларини олиб бориши кўзда тутилган.
alt

Шу билан бирга театрлар фаолиятини замон талабига ҳамоҳанг йўлга қўйиш, қўшиқчилик, рақс санъати, концерт дастурлари сифати ва савиясини юксалтиришга оид тарғибот ишлари, ижодкорлар фаолияти, кийиниш, муомала, саҳна одобини назоратга олувчи ҳамкорлик ишлари, маънавий-маърифий, ахлоқий тарбия масалалари бўйича биргаликдаги, кенг қамровли фаолият олиб бориш назарда тутилган.
03.11.2017 | 1385
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика