​Йўл қўйилган хатолардан сўнг Москва ва Ашхобод ўз муносабатларини тиклашади

Андрей Медведев “Йўл қўйилган хатолардан сўнг Москва ва Ашхобод ўз муносабатларини тиклашади” номли мақоласида таъкидлашича, Ашхобод келажакда оқибати қандай бўлиши номаълум бир қанча қарорларни қабул қилиши мумкин.

Газ соҳаси давлатлараро зиддиятларнинг асосий мавзуси бўлиб келмоқда. Жорий йилнинг 15 сентябрида “Газпром” бошқаруви раиси ўринбосари А.Медведев 2018 йилнинг охиригача Москва Туркманистон газини харид олмоқчи эмаслиги ҳамда Стокгольм арбитраж судида “Туркмангаз” билан мавжуд суд жараёнини ҳам тўхтиб қўйгани ҳақида хабар берган. Сўз 2015 йилда бир неча баробар қиммат нархда туркман газини харид қилиб олишда ва бунинг оқибатида Россиянинг “Газпром” компанияси 5 млрд. долларга тенг маблағни қайтариб бериш тўғрисидаги даъво ҳақида бормоқда.

Жаҳон банки маълумотига кўра, 2016 йилда Туркманистон ЯИМ ҳажми 6,2% - бу эса 2012 йилга нисбатан ЯИМ ҳажми 14,7%га ошганидан дарак бермоқда. Бугунги кунда ҳукумат кундалик талаб маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, доривор воситаларга бўлган нархларни барқарор ушлуб туришнинг уддасидан чиқа олаётгани йўқ.

Ўрта муддатли истиқбол режасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий вазият мушкул бўлиб турибди. 2016 йил бошида давлат облигациялари “кўнгилли-мажбурий” тарзда тарқатилган. Жорий йил давомида бюджет соҳасида кенг кўламли ишчилар сонини қисқартириш ҳоллари содир бўлган. 2017 йилнинг февраль ойида Туркманистонда президент сайловлари бўлиб ўтади ва ҳозирданоқ ушбу сайловдаги овоз бериш натижасини олдиндан башорат қилиш мумкин.
19.12.2016 | 433

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика