Яқин орада нефть талвасаси бошланади

Ян Вильмрот “Яқин орада нефть талвасаси бошланади” номли мақоласида Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) томонидан келажакда нефтнинг нархи ҳаддан ташқари кўтарилиб кетиш борасидаги прогнозлар ҳисоботига шарҳ бериб ўтган. Ҳисоботда келтирилишича, агарда “нефть қазиб олиш соҳасидаги амалдаги улкан танқислик сақланиб қолса”, ушбу ҳодиса рўй бериши мумкин.

Сўнгги икки йил мобайнида нефтнинг нархи деярли уч баробарга арзонлашган. Дунё бозорида нефтнинг ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани, АҚШда сланец нефти саноатидаги шов-шувлар, кейинроқ эса Россиянинг йирик ҳажмда нефтни қазиб олиш бунга сабаб бўлган. Нефтга бўлган нархнинг пасайиб кетиши, ОПЕК ташкилоти 14 аъзо давлатининг нефтни қазиб олиш ҳажмига ҳам қарамай, нефтни қазиб олиш рекорд даражасигача етди. Бунинг оқибатида эса бутун дунё бўйлаб жойлашган нефтни сақлаш омборлари тўлиб кетган ва нефтни қазиб олувчи давлатлар қазиб олиш ҳажми борасида бир-бирлари билан мусобақалашмоқдалар.

ХЭА ўз ҳисоботида 1950 йилдан бери ўтган йил мобайнида анъанавий конларни ўзлаштириш минимал рақамларни ташкил этган, деб қайд этган. Жорий йилда ҳам ўзгаришлар унчалик бўлмади. Агарда ушбу ҳолат 2017 йилда ҳам сақланиб қолса, нархларни юқорига кўтаришни инобатга олмаган ҳолда талаб ва таклиф бир-бирига тенглаштириб қўйилади.

Ташкилот мутахассислари фикрича, амалдаги нефть нархи сақлаб қолинса, нефтни қазиб олиш концернларининг сармоялари кейинги йилларда ўсиб бораётган талабни қондириш учун етарли бўлмайди. Бунинг натижасида эса талаб ва таклиф ўртасида улкан жарлик пайдо бўлиш эҳтимоли бор.
30.11.2016 | 668

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика