Янги имконият: божхона калькуляторидан фойдаланинг!

Ўзбекистон Республикасига четдан олиб кириладиган товарларга ҳисобланадиган божхона тўловларининг миқдори ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисини қизиқтириши табиий!

Шу сабабли, тадбиркорларга қулайлик туғдириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси “Божхона калькулятори” интерактив электрон хизматини тақдим қилади.

Мазкур хизматдан фойдланиш орқали Сиз четдан олиб келиниши мўлжалланаётган товарлар бўйича тўланадиган божхона тўловларини олдиндан ҳисоблаб чиқариш имкониятига эга бўласиз.

Бунинг учун мазкур ахборот тизимига товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги (ТИФ ТН) кодини, товар ишлаб чиқарилган, жўнатилаётган ҳамда уни сотаётган давлатларни белгилаш, товар миқдори ва божхона қиймати ҳақида маълумотларни киритиш кифоя.

Товарнинг божхона қийматини белгилашда Сиз Давлат божхона қўмитаси веб-сайтининг “Очиқ маълумотлар” бўлимига жойлаштирилган Нарх маълумотлари бюллетенидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
29.11.2016 | 461

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика