Тожикистон ташқи донорлар ёрдамига муҳтож

“Тожикистон ташқи донорлар ёрдамига муҳтож” номли таҳлилий мақолада таъкидланишича, ТР ўзининг ўрта муддатли ривожланиш дастурини амалга ошириш учун халқаро молиявий институтлар томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдамга муҳтож.

Мазкур ҳужжатни 2020 йилгача амалга ошириш учун ҳар йили 5 млрд. долларлик маблағ зарур бўлади. Республика иқтисодий ривожланиш вазирлиги молиялаштиришнинг барча манбалари орқали дастурни амалга оширишни режалаштирган. Бу борада эса давлат бюджетига асосий молиявий манба сифатида қаралмоқда. 

Шу нарса таъкидланмоқдаки, аввалги ўрта муддатли стратегиялардан фарқли ўлароқ, мазкур дастурни амалга оширишда ҳам хорижий, ҳам ички хусусий сармоялар муҳим аҳамият касб этади. Кўп тармоқли халқаро ташкилотларнинг кредит маблағлари (халқаро молиявий институтлар назарда тутилмоқда) бошқа муҳим манба ҳисобланади.

Ушбу дастурни амалга ошириш учун умумий ҳисобда 25 млрд. долларлик маблағ зарур бўлади. Хусусан, мазкур маблағлардан 13,5 млрд. доллари бюджет манбаси даромадлари, 9 млрд. доллари сармоялар ҳамда 2,5 млрд. доллари эса ривожланиш бўйича ҳамкорларни ташкил этади. Осиё тараққиёт банки Тожикистоннинг асосий ташқи донори ҳисобланади: шу давргача ОТБ республикага 1,5 млрд. долларга тенг молиявий ёрдам кўрсатган. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистоннинг халқаро молиявий институтлар олдидаги умумий қарзи 790 млн. долларни ташкил этади.
03.01.2017 | 306

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика