Сурхондарёда топширилган янги корхонада 90 турдаги чинни буюмлар ишлаб чиқарилиши мумкин

altТермиз шаҳрида «Сурхон Термиз чинни» МЧЖ фаолиятини бошлади. 

Корхона ишга туширилгандан сўнг 150 нафар киши иш билан таъминланди. Ишчи-хизматчиларнинг 98 нафарини аёллар ва 54 нафарини коллеж битирувчилари ташкил этганлиги айни муддао бўлди.
 
Давлат инвестиция дастурига асосан иш бошлаган бу корхона «Алоқабанк» вилоят филиалидан 7,5 миллиард сўм кредит ҳисобига молиялаштирилди. Маблағнинг тенг ярмига Хитойдан чинни буюмлар тайёрлайдиган ускуна ва дастгоҳлар келтирилди. Айни пайтда корхонада 12 турдаги чинни идишлар ишлаб чиқарилаяпти. Йил бошидан буён корхонада 400 миллион сўмлик чинни буюмлар ишлаб чиқарилди.
 
Келгусида маҳсулот таннархини арзонлаштиришиб, яна 90 турдаги чинни буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштиряпти.
01.04.2015 | 2372

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг