Сирдарё вилоятидаги зотли сигирлар кунига 15-20 литр сут бермоқда

Зотли бузоқлар маҳаллий бузоқлардан ўзининг тез ривожланиши билан ажралиб туради.
altВилоятдаги чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари хориждан қарийб 1960 бош «Қора ола», «Голштин фриз», «Қизил чўл» зотига мансуб молларни сотиб олиб, улардан 7333 бош наслли бузоқ етиштирди.

Айни вақтда парваришланаётган наслли сигирлардан кунига ўртача 15-20 литрдан сут соғиб олинмоқда. Ҳолбуки, оддий сигирлар маҳсулдорлиги 4-5 литрдан ошмасди. Бу тур бузоқларнинг кунлик ўсиш-семириши 200-300 граммни ташкил қилса, сунъий уруғлантириш усулида етиштирилган бузоқларнинг бир-тўрт ойлигида кунлик семириши 500-600 граммга тўғри келаяпти.
29.12.2014 | 4209

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг