Қозоғистон нефти: Кашагонни ишлатиш учун учинчи уриниш

Мадия Торебаева «Қозоғистон нефти: Кашагонни ишлатиш учун учинчи уриниш» номли мақоласида таъкидлашича, мамлакатдаги йирик саналган Кашагон нефть қазиб олиш конини тижорат мақсадида ишга тушириш орқали Остона ушбу ҳудудга сарфланган миллиардларни қайтариб олмоқчи. Экспертлар эса лойиҳа истиқболига шубҳа билан қарашмоқда.

Жорий йилнинг 7 декабрида ҚР расмий равишда нефть захираси 38 млрд. баррель, газ захираси эса 1 трлн. кубометрга тенг Кашагон нефть-газ кони ишга тушгаи ҳақида эълон қилган эди. Углеводородларнинг нархи бироз юқори бўлиб турган даврда Кашагон конини ривожлантириш бирмунча манфаатли кўринган эди. Буроқ, бугунги кунга келиб, мазкур конни қайта ривожлантириш орқали ушбу конга сарфланган миллиардларни қайтариб олиш назарда тутилмоқда.

Ушбу конни қайта ривожлантириш санаси бир неча маротаба ўзгарган: аввал 2005 йилдан 2008 йилга, сўнгра эса 2011 йилга ва охири 2013 йилга келиб, ушбу кон ҳудудидан илк бора тест қазиб олиш жараёни бошланди, аммо қувурлардан маъдан оқиши натижасида ушбу лойиҳа тўхтатиб қўйилган эди.

Қатор қозоқ экспертлари Кашагон лойиҳасига сарфланган сармоялар яқин беш йил мобайнида ўзини оқлашига шубҳа билдирмоқдалар. Конда дастлабки қазилма ишлари олиб бориш ҳажми 15 млрд. доллардан 136 млрд. долларга ўсиб кетган. Шунинг учун, ҳаттоки ҳар бир баррель нефтнинг нархи 50-55 доллар бўлганида ҳам, сарфланган миллиардларни қайтариб олиш мушкул бўлади.

«Halyk Finance» аналитик гуруҳи тадқиқотига кўра, фақатгина 2044 йилдан бошлаб Кашагонда қазиб олинадиган нефтдан тушган даромад давлат бюджетига келиб тушиши мумкин.
18.12.2016 | 353

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика