Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда еттинчи ўринда

altUnited States Geological Survey дастлабки баҳолашларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда 102 тонна олтин қазиб олинган. Хитой 450 тонна кўрсаткич билан етакчига айланди. Австралиянинг кўрсаткичи – 270 тонна, Россия – 245, АҚШ – 211, Канада – 160, ЖАР ва Перу – 150, Мексика – 92, Гана – 90, Бразилия – 70, Индонезия – 65 ҳамда Папуа-Янги Гвинея – 60 тонна.

Қайд этилишича, қазиб олишнинг ўсиши асосан Хитой, Россия, Канада, Австралия ва Доминикан Республикасида кузатилди. Пасайиш эса – Перу, Танзания, Жанубий Африка ва АҚШда қайд этилди.

2012 йилда Ўзбекистон 98 тонна кўрсаткич билан Мексика билан бир қаторда олтин қазиб олиш бўйича саккизинчи ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун: Ўзбекистонда олтин Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон комбинатлари томонидан қазиб олинади. 
11.02.2015 | 2258

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика